Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз аэропортида авиақатновлар қайта тикланишини маълум қилди. Аэропортга янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади.
Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. «1 декабрга қадар Yandex Go ахборот хизмати мамлакатда маҳаллийлаштирилишини тасдиқлаймиз», — деди компаниянинг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинцов. Хизмат шу кунларда Тошкентдаги ICTExpo кўргазмасида иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида уч йил аввал туман ҳокими, собиқ бош вазир ўринбосари ва собиқ қишлоқ хўжалиги вазири билан қарама-қаршиликларда банкрот ёқасига келиб қолган Sulton Tex Group корхонаси фаолияти билан танишди.
2024 йил 1 январдан солиқ органлари тадбиркорларнинг танловига кўра, айрим солиқлар, жумладан, ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантиради. Сотув чекларидаги техник хатоларни тузатиш муддатлари ҳам узайтирилмоқда.
Kun.uz Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев иштирокидаги йиғилишдан лавҳани эълон қилди. У кластерлар фермерларга қараб ўтирмасдан пахта териб кетишига рухсат берди, шунингдек, бу жараёнга Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбарларининг ўринбосарларини жалб қилди.
Ўзбекистонда микроқарзларнинг максимал суммасини 100 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда. МБ буни талаб ортаётгани ва қарз олувчиларнинг ўзини ўзи банд қилиш имконияти кенгаяётгани билан изоҳлади. Қонун лойиҳаси ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тайёрланган. Мутахассис ташаббуснинг рискларини санади.
Президент эндиликда давлат бюджетининг ҳар бир сатри бўйича аниқ шахслар жавобгар бўлишини маълум қилди. У бюджет интизомини кучайтириш зарурлигини, бюджет маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга йўл қўймаслик ҳамда очиқ-ошкора танлов ва тендерлар ўтказишни кенгайтиришни таъкидлади.
Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг 5 тоннадан 10 тоннага оширилиши талабнинг бир неча баробар ортишига ва харидорларнинг икки баравар қисқаришига олиб келди, деб ёзмоқда Spot. Айрим АЁҚШлар фаолиятини тўхтатди. Биржада нарх чеклови ҳам киритилган бўлиб, бу «бозор тамойилларига зид».
Тўққиз ой ичида Ўзбекистон газни экспорт қилишдан кўра кўпроқ импорт қилди. Биргина сентябрь ойида 286,1 миллион долларлик газ сотиб олинди, бу аввалги саккиз ойга нисбатан 40 фоизга кўпдир.
«Ўзнэргоинспекция» Қорақалпоғистондаги «Тахиатош нефть базаси»да дизель ёнилғисида 8,2 млрд сўмлик камомадни аниқланди.
Тошкент шаҳрида UNG Petro тармоғидаги («Ўзбекнефтгаз») ёнилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Аи-100 бензинини сотиш бошланди. Унинг нархи 1 литри учун 15,8 минг сўмни ташкил этмоқда.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси бензин сотиб олишдаги чекловлар туфайли тақчиллик эҳтимоли борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Қўмитага кўра, 17 октябрдан бензин хариди лимити 5 тоннадан 10 тоннага оширилган. Тақчиллик ва нархларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
Фаоллар фермерлар ва кластерлар ўзаро тенг муносабатга киришолмаслиги, фермерларда нарх бўйича тортишиш имкони йўқлигини таъкидлашганди. Бунга жавобан, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов пахта нархини бозор иқтисодиёти қонунлари бўйича харидорлар ва сотувчилар белгилашини маълум қилди.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Президент иштирокидаги йиғилишда йил якунлари бўйича ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлиши кутилаётгани айтилди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурни пухта ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Аи-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш муддати 2023 йил 31 декабрда якунига етади.
«Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми доирасида «Ўзбекгидроэнерго» ва China Southern Power Grid International компанияси ўртасида Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг «Юқори Пскем» гидро тўплаш электр станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланди.
Президент Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг устав капиталидаги 100 фоиз улушини Uzbekistan Аirways таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Akfa Group FeedUp фастфуд тармоғининг 50 фоиз улушини сотиб олди. Akfa Group`нинг, шунингдек, KFC Uzbekistan`да ҳам улуши бор.
Хитойнинг CAMCE компанияси Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини гидротехник иншоотлар қуриш билан кенгайтирмоқчи. China Energy инфратузилмани модернизация қилишда қатнашиши, State Grid эса юқори вольтли электр узатиш линияларини қуриши мумкин. Мирзиёев ушбу компаниялар раҳбарлари билан учрашди.
Италиянинг Arsenale компанияси 66 нафар йўловчига мўлжалланган сайёҳлик поездини ишлаб чиқади ва қуради. У 2026 йил охиридан бошлаб Тошкент−Самарқанд−Бухоро−Хива йўналишида ҳаракатлана бошлайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг