Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Хусусан, «Тахиатош нефть базаси» МЧЖда ўтказилган текширувда 861 минг 649 литр дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди. Бу 8 млрд 203 млн сўмга тўғри келади.

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Тўққиз ой давомида «Ўзэнергоинспекция» томонидан, шунингдек, хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган текширувлар давомида 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олинган.