Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида Хитой компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

Дастлаб давлати раҳбари China CAMC Engineering компанияси раиси Ван Бони қабул қилди.

CAMCE — Хитойнинг инжиниринг хизматларини кўрсатувчи ҳамда саноат ва инфратузилма соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи корпорацияси.

Президент матбуот хизматига кўра, компания Ўзбекистонда катта иш тажрибасига эга. Бугунги кунда CAMCE 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида олимпия шаҳарчаси қурилишида иштирок этмоқда.

china camc engineering, china energy engineering corporation, state grid, хитой

Бундан ташқари, компания Китобдаги сайёҳлик зонаси лойиҳаси доирасида Қашқадарёда осма дор қуришни режалаштираётгани, шунингдек, Хитойнинг бошқа компаниялари билан Бешариқ ва Фарғона туманларида умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тўртта шартнома имзолангани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, учрашувда қўшма лойиҳаларни кўпайтиришнинг амалий жиҳатлари, жумладан, мамлакат ҳудудларида гидротехник иншоотлар ва Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани барпо этиш, илғор агротехнологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

china camc engineering, china energy engineering corporation, state grid, хитой

Мирзиёев қўшма лойиҳалар ва эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича алоҳида «йўл харитаси»ни қабул қилишга топшириқ берди.

Шу куни давлат раҳбари Ўзбекистон China Energy Engineering Corporation раиси Сун Хайлян билан ҳам учрашув ўтказди.

Замонавий энергетика, инфратузилма ва саноат объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида катта тажрибага эга Хитойнинг China Energy етакчи корпорацияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Компания активларининг қиймати 150 миллиард доллардан ортиқ.

Учрашувда компания Ўзбекистон энергетикасини технологик модернизация қилишда фаол иштирок этаётгани қайд этилди.

china camc engineering, china energy engineering corporation, state grid, хитой

China Energy Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида қуёш ва шамол электр станциялари, Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга оширмоқда. Компания Навоий вилоятида гибрид электр станциясини барпо этишда иштирок этиш ниятида экани таъкидланди.

Бундан ташқари, сентябрь ойида Самарқанд вилоятида цемент ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватлар биргаликда ишга туширилди.

China Energy билан шериклик истиқболлари, шу жумладан, инфратузилма объектларини модернизация қилиш, энергияни сақлаш тизимларини ташкил этиш, энергетика тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш дастури доирасида малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сув хўжалигида кооперация қилиш, саноатнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Пекинга амалий ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев State Grid компанияси раиси Синь Баоанни ҳам қабул қилди.

Хитойнинг электр тармоқлари корпорацияси ушбу соҳадаги глобал етакчи бўлиб, Fortune Global 500 рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Компания электр узатиш тармоқларини барпо этиш ва уларни эксплуатация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш борасида, шу жумладан, хорижий мамлакатларда катта тажрибага эга. Активлари қиймати 800 миллиард доллар атрофида.

Ушбу компания иштирокида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори вольтли электр узатиш линияларини қуриш ва инфратузилма объектларини модернизация қилиш, бунда илғор инжиниринг ечимлари ва юксак технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

china camc engineering, china energy engineering corporation, state grid, хитой

Мамлакат энергетика тармоғи учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.