Иқтисодиёт

UNG Petro Тошкентда Аи-100 бензинини сотишни бошлади
21 октябр 2023, 09:48

UNG Petro Тошкентда Аи-100 бензинини сотишни бошлади

Тошкент шаҳрида UNG Petro тармоғидаги («Ўзбекнефтгаз») ёнилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Аи-100 бензинини сотиш бошланди. Унинг нархи 1 литри учун 15,8 минг сўмни ташкил этмоқда.

Бензин тақчиллигига олиб келадиган омиллар йўқ — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси
20 октябр 2023, 15:24

Бензин тақчиллигига олиб келадиган омиллар йўқ — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси бензин сотиб олишдаги чекловлар туфайли тақчиллик эҳтимоли борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Қўмитага кўра, 17 октябрдан бензин хариди лимити 5 тоннадан 10 тоннага оширилган. Тақчиллик ва нархларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири
20 октябр 2023, 15:08

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири

Фаоллар фермерлар ва кластерлар ўзаро тенг муносабатга киришолмаслиги, фермерларда нарх бўйича тортишиш имкони йўқлигини таъкидлашганди. Бунга жавобан, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов пахта нархини бозор иқтисодиёти қонунлари бўйича харидорлар ва сотувчилар белгилашини маълум қилди.

Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилда ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлишини кутмоқда
19 октябр 2023, 21:56

Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилда ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлишини кутмоқда

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Президент иштирокидаги йиғилишда йил якунлари бўйича ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлиши кутилаётгани айтилди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурни пухта ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Ўзбекнефтгаз» 1 ноябрдан АИ-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди
19 октябр 2023, 18:30

«Ўзбекнефтгаз» 1 ноябрдан АИ-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Аи-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш муддати 2023 йил 31 декабрда якунига етади.

Тошкент вилоятида хитой компанияси ҳамкорлигида қуввати 600 МВт бўлган ГТЭС қурилади
19 октябр 2023, 13:53

Тошкент вилоятида хитой компанияси ҳамкорлигида қуввати 600 МВт бўлган ГТЭС қурилади

«Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми доирасида «Ўзбекгидроэнерго» ва China Southern Power Grid International компанияси ўртасида Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг «Юқори Пскем» гидро тўплаш электр станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланди.

Uzbekistan Airports`нинг Silk Avia`даги улуши Uzbekistan Helicopters компаниясига ўтказилади
19 октябр 2023, 10:13

Uzbekistan Airports`нинг Silk Avia`даги улуши Uzbekistan Helicopters компаниясига ўтказилади

Президент Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг устав капиталидаги 100 фоиз улушини Uzbekistan Аirways таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

FeedUp фастфуд тармоғи Akfa Group таркибига кирди
18 октябр 2023, 16:02

FeedUp фастфуд тармоғи Akfa Group таркибига кирди

Akfa Group FeedUp фастфуд тармоғининг 50 фоиз улушини сотиб олди. Akfa Group`нинг, шунингдек, KFC Uzbekistan`да ҳам улуши бор.

Президент Хитойнинг қатор компаниялари раҳбарлари билан учрашди
18 октябр 2023, 15:28

Президент Хитойнинг қатор компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Хитойнинг CAMCE компанияси Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини гидротехник иншоотлар қуриш билан кенгайтирмоқчи. China Energy инфратузилмани модернизация қилишда қатнашиши, State Grid эса юқори вольтли электр узатиш линияларини қуриши мумкин. Мирзиёев ушбу компаниялар раҳбарлари билан учрашди.

Ўзбекистонда 2026 йил охиридан ҳашаматли сайёҳлик поезди қатнови йўлга қўйилади
18 октябр 2023, 14:36

Ўзбекистонда 2026 йил охиридан ҳашаматли сайёҳлик поезди қатнови йўлга қўйилади

Италиянинг Arsenale компанияси 66 нафар йўловчига мўлжалланган сайёҳлик поездини ишлаб чиқади ва қуради. У 2026 йил охиридан бошлаб Тошкент−Самарқанд−Бухоро−Хива йўналишида ҳаракатлана бошлайди.

Humo билан терминаллар орқали тўлов қилишда муаммолар кузатилмоқда
17 октябр 2023, 15:57

Humo билан терминаллар орқали тўлов қилишда муаммолар кузатилмоқда

Humo терминаллар орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилаётганини тасдиқлади. Humo мобил иловаси ва банкоматлари одатдаги режимда ишламоқда.

Хитойнинг Amer International компанияси Ўзбекистонда минтақавий офисини очмоқчи
17 октябр 2023, 14:50

Хитойнинг Amer International компанияси Ўзбекистонда минтақавий офисини очмоқчи

Хитойнинг Amer International индустриал-саноат холдинги Ўзбекистонда минтақавий офисини очиши мумкин. Шавкат Мирзиёев компания раиси билан учрашувда мисни қайта ишлаш, электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

Андижон вилоятида 12 млн долларлик ёпиқ муз курорти қурилиши режалаштирилмоқда
17 октябр 2023, 10:54

Андижон вилоятида 12 млн долларлик ёпиқ муз курорти қурилиши режалаштирилмоқда

Андижон вилояти ҳокимлиги ва хитойлик инвесторлар ўртасида Хонободда 12 млн долларлик йил давомида ишлайдиган ёпиқ муз курортини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

«Ўзтемирйўлконтейнер»нинг давлат улушини хусусийлаштириш тўхтатилди
17 октябр 2023, 09:26

«Ўзтемирйўлконтейнер»нинг давлат улушини хусусийлаштириш тўхтатилди

Давактив агентлиги «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёнини тўхтатди. Чунки корхона «Ўзбекистон темир йўллари»ни ислоҳ қилиш доирасида «Темирйўлкарго»га айлантирилмоқда.

Ўзбекистонда йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади
16 октябр 2023, 11:54

Ўзбекистонда йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади

Президент қарори билан 1 январдан йўл қурилишига синов тариқасида хусусий сектор жалб қилинади. Бундан ташқари, иссиқ кунларда юк машина ва автопоездларга йўлларда ҳаракатланишига чекловлар киритилади.

Ўзбекистонда дори воситаларини кафолатли харид қилиш муддати 10 йилгача узайтирилади
14 октябр 2023, 16:32

Ўзбекистонда дори воситаларини кафолатли харид қилиш муддати 10 йилгача узайтирилади

Президент маҳаллийлаштиришга мўлжалланган фармацевтика маҳсулотларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кафолатли харид қилиш муддатини 3 йилдан 10 йилгача оширди. Ушбу механизм маҳаллий дори воситаларининг чиқарилишини рағбатлантиришга қаратилган.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна 1,65 млрд долларга, йил бошидан эса 4,73 млрд долларга камайди
14 октябр 2023, 13:23

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна 1,65 млрд долларга, йил бошидан эса 4,73 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет олтинчи ойда камайиб, 2020-йил апрелидан бери энг паст кўрсаткичга — 31,04 миллиард долларга етди. Сентябрь ойида захиралар 1,65 миллиард долларга камайди, йил бошидан эса мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 4,7 миллиард долларга камайди.

Captiva 5 нархлари эълон қилинди
14 октябр 2023, 10:19

Captiva 5 нархлари эълон қилинди

UzAuto Motors Chevrolet Captiva 5 автомобили нархларини эълон қилди. Автомобиль LT1 , LT 2, ва Premier комплектацияларида тақдим этилади.

Ўзбекистон президенти ГЭСларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси тарифларини қайта кўриб чиқишни топширди
13 октябр 2023, 18:48

Ўзбекистон президенти ГЭСларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси тарифларини қайта кўриб чиқишни топширди

Ўзбекистон президенти «Ўзбекгидроэнерго» ГЭСларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун 2022 йилдан бошлаб амалда бўлган тарифларни қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди. Тарифлар ушбу компаниянинг инвестиция дастурларини молиялаштириш учун етарли даражада бўлиши керак.

Фарғонада 431,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
13 октябр 2023, 17:28

Фарғонада 431,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди

Марғилон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 431,7 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг