Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда «Юқори Пскем» ГТЭС қурилади. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда China Southern Power Grid International компанияси ўртасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган «Юқори Пскем» ГТЭС (Гидро тўплаш электр станцияси) истиқболли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича JDA келишуви (joint development agreement — биргаликда ривожлантириш шартномаси) ни имзоланди.

Тадбирда иккала мамлакат энергетика вазирлари, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фозил Махмудов ҳамда China Southern Power Grid International компанияси раҳбарияти иштирок этди.