Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтди.

Қайд этилишича, 1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

«Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Президентнинг 2022 йил 26 октябрь куни имзолаган «Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш ҳақида банд бор.

Аввалроқ Тахтақорача довонида узунлиги 7 км бўлган туннель қурилиши бошланиши хабар қилинганди.