«Ўзбекнефтгаз» компанияси ижтимоий тармоқларда жорий йил 1 ноябридан бошлаб Аи-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Ўзбекнефтгаз» бу хабарларни асоссиз деб атади ва компания тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида нархлар эски белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг февралдаги қарори билан импорт ва маҳаллий Аи-80 бензини учун акциз солиғи муддати 2023 йил 31 декабрга қадар қадар узайтирилган. Айни пайтда эса UNG Petro АЁҚШларида ушбу тоифадаги бензин 6050 сўмдан сотилмоқда.