Коронавирус

Коронавирус беморларига давлат бюджетидан қанча пул сарфланмоқда?
23 апрель 2020, 15:09

Коронавирус беморларига давлат бюджетидан қанча пул сарфланмоқда?

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар, гумон қилинганлар ва карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда. Ўрта аҳволдаги ҳар бир беморга 32 млн сўм, оғир аҳволдаги беморга эса ўртача 62 млн сўм сарфланмоқда.

Жаҳон банки пул ўтказмалари 20 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда
23 апрель 2020, 14:46

Жаҳон банки пул ўтказмалари 20 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда

Жаҳон банки 2020 йилда пандемия туфайли дунё бўйлаб пул ўтказмалари 20 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Хусусан, Россияда ишлайдиган меҳнат мухожирларнинг ўтказмаларининг камайиши Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига салбий ташқи шоклар таъсирини кучайтириши мумкин.

Андижонда 4 нафар коронавирус бемори тузалди
23 апрель 2020, 13:15

Андижонда 4 нафар коронавирус бемори тузалди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 4 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 454 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Тиббий маҳсулотлар учун хом ашё экспортига чекловлар жорий этилмоқда
23 апрель 2020, 13:14

Тиббий маҳсулотлар учун хом ашё экспортига чекловлар жорий этилмоқда

Ҳукумат коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ҳамда цемент импортига вақтинчалик чекловлар жорий этмоқда.

Трамп АҚШга иммиграцияни чеклади
23 апрель 2020, 13:12

Трамп АҚШга иммиграцияни чеклади

Дональд Трамп АҚШга иммиграцияни 60 кунга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Таъқиқ коронавирус пандемияси туфайли ишини йўқотган америкаликларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди
23 апрель 2020, 10:43

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди

Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 1716 нафар бемор. 22 апрель куни бу кўрсаткич 38 нафарга кўпайган эди.

Икки кун давомида коронавирусдан тузалганлар сони янги ҳолатлардан кўпроқ бўлмоқда
23 апрель 2020, 00:17

Икки кун давомида коронавирусдан тузалганлар сони янги ҳолатлардан кўпроқ бўлмоқда

22 апрель куни коронавирусдан тузалганлар сони янги қайд этилган COVID-19 ҳолатларидан 55 тага кўпроқ бўлди. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони сўнгги уч кун давомида қисқариб бормоқда.

Яна 24 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди
22 апрель 2020, 23:25

Яна 24 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 24 тага ортиб, жами 1716 тага етди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 295 млн доллар ажратишини маълум қилди
22 апрель 2020, 23:21

Жаҳон банки Ўзбекистонга 295 млн доллар ажратишини маълум қилди

Жаҳон банки Ўзбекистонга «COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб» лойиҳаси учун 95 млн доллар, «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун эса 200 млн доллар, жами 295 млн доллар ажратишини маълум қилди.

«Камп Ноу» майдонининг номи бир мавсумга ўзгаради
22 апрель 2020, 19:42

«Камп Ноу» майдонининг номи бир мавсумга ўзгаради

Испаниянинг Барселона футбол клуби коронавирус пандемиясига қарши кураш учун маблағ йиғиш мақсадида 2020−2021 мавсумига «Камп Ноу» майдонининг номини ҳомийларга сотишга қарор қилди.

Коронавирусдан тузалганлар сони 450 нафарга етди
22 апрель 2020, 19:25

Коронавирусдан тузалганлар сони 450 нафарга етди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 450 нафарни ташкил этмоқда.

Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлайди
22 апрель 2020, 18:25

Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлайди

Буюк Британиядаги Империал коллеж ва Оксфорд университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакциналарни одамларда синаш бошланади.

БМТ Бош ассамблеяси коронавирус бўйича резолюция қабул қилди
22 апрель 2020, 17:31

БМТ Бош ассамблеяси коронавирус бўйича резолюция қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси коронавирус пандемиясига қарши курашга қаратилган глобал ҳаракатга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Унга кўра, давлатлар ҳаётий зарур дори-дармонлар, вакциналар ва шахсий ҳимоя воситаларидаги спекуляцияга чек қўйишга ҳамда ҳаддан ташқари захираларини яратишдан воз кечишга келишди.

Яна 17 нафар бемор коронавирусдан тузалди
22 апрель 2020, 16:44

Яна 17 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан яна 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Мамлакатда коронавирусдан тузалган беморлар сони 424 нафарга етди.

IKEA раҳбари карантиндан кейин бэби-бум бўлишини башорат қилди
22 апрель 2020, 16:28

IKEA раҳбари карантиндан кейин бэби-бум бўлишини башорат қилди

Ingka Group компанияси карантиндан кейин кўплаб чақалоқлар туғилишини (бэби-бум) кутаётганлигини, шу боис болалар жиҳозларини ишлаб чиқаришга инвестиция киритишини маълум қилди. Карантин даврида IKEA дўконларидан энг кўп харид қилинаётган маҳсулотлар ошхона жиҳозлари эканлиги айтилган.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 400 кишидан ошди
22 апрель 2020, 15:33

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 400 кишидан ошди

Хоразмда 35 нафар коронавирус бемори соғайиб, Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 407 кишига етди.

Наманганда коронавирус бемори ҳаётдан кўз юмди
22 апрель 2020, 15:29

Наманганда коронавирус бемори ҳаётдан кўз юмди

Наманганда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 54 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан оламдан ўтганлар сони 7 нафарга етди.

Павел Дуров: Биз цивилизация ўзгаришига гувоҳ бўлишимиз мумкин
22 апрель 2020, 14:46

Павел Дуров: Биз цивилизация ўзгаришига гувоҳ бўлишимиз мумкин

Телеграм коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида 17 та мамлакат ҳукуматлари билан ҳамкорликда расмий каналларни тасдиқлади. Компания асосчиси Павел Дуровнинг фикрига кўра, технология инсониятга қанчалик фойдали эканлигини исботлаш даври келди. Мессенжер ахборот таъминотидан ташқари, таълим муаммоларини ҳал этишга ҳам ҳисса қўшишга ҳаракат қилишини айтди.

Пандемия озиқ-овқат инқирозини чуқурлаштириши мумкин — ФАО
22 апрель 2020, 13:40

Пандемия озиқ-овқат инқирозини чуқурлаштириши мумкин — ФАО

2019 йил якунларига кўра, дунёнинг 55 давлатида 135 миллион киши озиқ-овқат тақчиллигидан азият чекмоқда. Коронавирус пандемияси вазиятни янада оғирлаштириши мумкин, дейилади ФАО ҳисоботида.

Қорақалпоғистонда 15 нафар коронавирус бемори тузалди
22 апрель 2020, 13:20

Қорақалпоғистонда 15 нафар коронавирус бемори тузалди

Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 372 нафарга етди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг