Коронавирус

Коронавирус бемори ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди
18 апрель 2020, 23:13

Коронавирус бемори ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди

Коронавирус аниқланган 77 ёшли бемор аёл бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморлар 1469 нафарга етди
18 апрель 2020, 19:16

Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморлар 1469 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 19 нафарга ортиб, жами 1469 кишини ташкил этмоқда.

Карантин 10 майга қадар узайтирилди
18 апрель 2020, 19:08

Карантин 10 майга қадар узайтирилди

Ўзбекистонда карантин ва кучайтирилган тартиб 10 майга қадар узайтирилади.

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 200га яқинлашди
18 апрель 2020, 18:04

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 200га яқинлашди

Яна 9 нафар коронавирус бемори тузалди. Соғайган беморлардан бири чироқчилик 83 ёшли аёл бўлиб, унинг аҳволи оғир бўлишига қарамай, самарали даволаш муолажалари туфайли буткул соғайган. Бир кунда мамлакатда 38 нафар коронавирус бемори тузалиб, жами 194 нафарни ташкил этмоқда.

Тошкентда таксиларга лицензия бериш вақтинча тўхтатилди
18 апрель 2020, 17:56

Тошкентда таксиларга лицензия бериш вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш учун лицензияланган таксилар деярли 12 мингтага етган.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 185 кишига етди
18 апрель 2020, 17:37

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 185 кишига етди

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 185 кишига етди.

«Ўздонмаҳсулот» ишлаб чиқарган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди
18 апрель 2020, 17:27 1

«Ўздонмаҳсулот» ишлаб чиқарган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди

«Ўздонмаҳсулот» АК тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди.

Чет элдаги 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус қайд этилган
18 апрель 2020, 16:19

Чет элдаги 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус қайд этилган

Хориждаги 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улардан 42 нафари Россияда, 11 нафари АҚШда бўлса, Греция ва Қозоғистонда 6 нафар ўзбекистонликда вирус аниқланган.

Яна 3 нафар коронавирус бемори тузалди
18 апрель 2020, 16:00

Яна 3 нафар коронавирус бемори тузалди

Яна 3 нафар коронавирус бемори тузалди. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 171 кишига етди.

Россияда ишлаш учун патент муддати 15 июнгача узайтирилди
18 апрель 2020, 15:19

Россияда ишлаш учун патент муддати 15 июнгача узайтирилди

Россияда ишлаш учун патентларнинг амал қилиш муддати автоматик тарзда 15 июнгача узайтирилди. Ушбу тартиб вақтинча рўйхатда туриш, чет эл фуқароларининг визаларига ҳам тегишли. Иш берувчилар патентга эга бўлмаган хорижий фуқароларни ишчилар сифатида жалб қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 168 нафарга етди
18 апрель 2020, 15:05

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 168 нафарга етди

Бухорода 5 нафар, Фарғонада 4 нафар ва Хоразмда 3 нафар коронавирус беморлари тўлиқ тузалди. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморлар сони 168 нафарга етди.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1450 нафарга етди
18 апрель 2020, 10:19

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1450 нафарга етди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 45 тага ошиб, жами 1450 тага етди.

Коронавирус ҳолатлари сони 1405 га етди
18 апрель 2020, 01:07

Коронавирус ҳолатлари сони 1405 га етди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1405 тани ташкил этади.

Президент 2300 та ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппарат сотиб олиш вазифасини қўйди
17 апрель 2020, 21:31

Президент 2300 та ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппарат сотиб олиш вазифасини қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш вазифаси қўйилди. «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасининг маълум қилишича, аппаратлар Зангиота туманида янги қурилаётган шифохонада ўрнатилиши кутилмоқда.

Коронавирус юқиш омили номаълум бўлган беморлар сонига аниқлик киритилди
17 апрель 2020, 20:43

Коронавирус юқиш омили номаълум бўлган беморлар сонига аниқлик киритилди

Тошкент ИИББ коронавирус юқиш омили номаълум бўлган беморлар сонига аниқлик киритди. Маълум бўлишича, бундай беморлар сони жами 42 нафар бўлган, жума куни эрталабга келиб эса 19 нафарни ташкил этган. Олдинроқ Давлат бош санитария врачи Бахром Алматов пойтахтда 48 нафар коронавирус бемори қандай қилиб вирусни юқтирганлиги номаълум эканлигини айтган эди.

Қорақалпоғистонда 3 нафар коронавирус бемори тузалди
17 апрель 2020, 20:30

Қорақалпоғистонда 3 нафар коронавирус бемори тузалди

Қорақалпоғистонда 3 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда бир кунда 27 нафар бемор тузалиб, жами соғайган беморлар сони 156 кишига етди.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 153 нафарга етди
17 апрель 2020, 19:27

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 153 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 153 нафарга етди. Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган яна 7 нафар бемор бутунлай соғайди.

Андижонда 6 нафар коронавирус бемори тузалди
17 апрель 2020, 18:33

Андижонда 6 нафар коронавирус бемори тузалди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида яна 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Коронавирусдан тузалган фуқаролар сони 146 кишига етди.

МБ: ногиронларга пенсия вақтида берилади
17 апрель 2020, 18:21

МБ: ногиронларга пенсия вақтида берилади

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида пенсиялар май ойидан тўлиқ банк карталари орқали тўланади. I ҳамда II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) фуқароларга уларнинг пенсияси нақдлаштирилиб яшаш манзили бўйича ўз вақтида етказиб берилади.

Тошкентда коронавирус аниқланган 48 та ҳолатда касаллик юқишининг омили номаълум
17 апрель 2020, 17:48

Тошкентда коронавирус аниқланган 48 та ҳолатда касаллик юқишининг омили номаълум

Тошкент шаҳрида қайд этилган 48 нафар коронавирус беморининг касалликни қаердан юқтириб олгани номаълум. Беморларнинг 20 нафари мактаб ўқувчилари, 10 нафари 2 ёшгача бўлган болалардир.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг