Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёллардир. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.

Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди. Ҳозирга қадар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 47 нафарга етди.

22 апрель куни 93 нафар бемор тузалиб, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди.

Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 450 нафарни ташкил этмоқда.