Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Улардан 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 454 нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ 23 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарда сақланиб қолингани маълум бўлганди.