22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кун аввалида янги тасдиқланган ҳолатлар 14 тага ошиб, 1692 тага етгани хабар қилинган эди. Шунингдек, бугун бир нафар бемор COVID-19 асоратларидан вафот этди, 93 киши касалликдан тўлиқ халос бўлди.