Коронавирус

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди
17 сентябрь 2020, 14:47

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди

Tashkent City`да тўй қилган эстрада хонандаси Вохиджон Исоқов МЖТКнинг 54-моддасига биноан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу миқдор модданинг 1-қисми бўйича, яъни жамоат жойларида ниқобсиз бўлгани учун тайинланади. Пандемия бошланганидан бери Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузгани учун 619 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди.

Кун давомида 597 кишида коронавирус аниқланди
16 сентябрь 2020, 23:54

Кун давомида 597 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 597 та коронавирус ҳолати аниқланиб, жами ҳолатлар сони 49 162 тага етди.

Ваниҳоят дезинфекцион туннеллар тақиқланди
16 сентябрь 2020, 10:26

Ваниҳоят дезинфекцион туннеллар тақиқланди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда. Сентябрь ойининг бошида Соғлиқни сақлаш вазирлиги туннелларни фойдасиз деган эди. ЖССТ бу ҳақда баҳордаёқ таъкидлаган.

Кун давомида 570 кишида коронавирус аниқланди (бир кун аввал — 572 та)
15 сентябрь 2020, 23:50

Кун давомида 570 кишида коронавирус аниқланди (бир кун аввал — 572 та)

Ўзбекистонда 15 сентябрь куни 570 кишининг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тасдиқланди. Бир кун муқаддам бу кўрсаткич 572 тани ташкил этган эди. Жами ҳолатлар сони эса 48,5 мингдан ошди.

Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумон қилинмоқда
15 сентябрь 2020, 22:48

Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумон қилинмоқда

Қашқадарёда коронавирусга тест топширган 855 нафар ўқитувчи инфекцияни юқтирганликда гумонланмоқда. Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслиги ва яна бир бор текширувдан ўтиши маълум қилинди.

ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган — ССВ
15 сентябрь 2020, 22:29

ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этгани айтилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан бирида коронавирусни келтириб чиқарувчи «SARS CoV-2» вируси аниқланмаганини маълум қилди.

Коронавирус ҳолатлари сони 48 мингтага яқинлашди
15 сентябрь 2020, 00:28

Коронавирус ҳолатлари сони 48 мингтага яқинлашди

14 сентябрь куни Ўзбекистонда 572 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Жами аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони 48 мингтага яқинлашди.

ФВВнинг икки ходими коронавирус асоратларидан вафот этди
14 сентябрь 2020, 14:45

ФВВнинг икки ходими коронавирус асоратларидан вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги икки нафар ходим коронавирус асоратларидан вафот этди. Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Д.Жаббаров 12 сентябрь куни, Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник К.Акимов 14 сентябрь куни оламдан ўтган.

Тошкентдаги қайси мактаблар кундузги дарсларни қайта тиклайди: рўйхат
14 сентябрь 2020, 11:16

Тошкентдаги қайси мактаблар кундузги дарсларни қайта тиклайди: рўйхат

14 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 318 та мактабнинг атиги 141 таси ўқув йилини анъанавий шаклда (рўйхат) қайта тикламоқда. Қолган мактаблар «Онлайн-мактаб» (телеканаллар ва дастурлар жадвали) дарслари орқали бошлайди.

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди
13 сентябрь 2020, 00:17

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топди. Жами ҳолатлар эса 46 850 тага етди. Айни пайтда Ўзбекистон аниқланган ҳолатлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида тўртинчи, дунёда 57-ўринни эгаллаб турибди.

Кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланди
11 сентябрь 2020, 23:56

Кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 46,2 мингдан ошди.

Болалар боғчалари 14 сентябрдан очилади
11 сентябрь 2020, 11:17

Болалар боғчалари 14 сентябрдан очилади

Болалар таълим ташкилотларини очиш жараёни 14 сентябрдан бошланади. Биринчи навбатда катта ва тайёрлов гуруҳлари, октябрда — ўрта, ноябрда — кичик гуруҳлар очилади.

10 та ҳудудда 248 киши коронавирусга чалинди
11 сентябрь 2020, 10:13

10 та ҳудудда 248 киши коронавирусга чалинди

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 248 кишида коронавирус тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 46 мингтага яқинлашди. Энг кўп янги ҳолатлар Тошкент шаҳри (147 та), Самарқанд вилояти (47 та), Андижон (14 та) ва Наманган (12 та) вилоятларида қайд этилди.

Кун давомида 749 кишида коронавирус аниқланди
10 сентябрь 2020, 23:58

Кун давомида 749 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кетма-кет тўртинчи кундирки коронавирус ҳолатлари сонида ортиш кузатилмоқда. 10 сентябрь куни янги аниқланган COVID-19 ҳолатлари 749 тани ташкил этди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони эса 45679 нафарга етди.

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокорига жиноят иши қўзғатилди
10 сентябрь 2020, 21:11 1

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокорига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева 250 млн сўмдан зиёд маблағларни талон-торож қилиш ҳамда мансабга совуққонлик билан қараш айблари билан қамоққа олинди. У Чирчиқдаги гўзаллик салонида қўлга олинди. Августда у шифохона учун ускуналар ҳамда тиббий ходимлар учун мукофот пуллари берилмаётгани ҳақида маълум қилган эди.

KIAнинг энг янги моделлари Ўзбекистондаги заводда ишлаб чиқарилади
10 сентябрь 2020, 16:53 1

KIAнинг энг янги моделлари Ўзбекистондаги заводда ишлаб чиқарилади

Ноябрда Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Келгусида жаҳон брендларининг бошқа модделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши режалаштирилган.

Буюк Британия коронавирусга қарши чораларни қайтадан кучайтирмоқда
10 сентябрь 2020, 16:08

Буюк Британия коронавирусга қарши чораларни қайтадан кучайтирмоқда

Буюк Британия ҳукумати коронавирус ҳолатлари сони кўпайгани сабабли олти кишидан ортиқ ҳолда гуруҳ бўлиб тўпланишни тақиқлади. Тақиқни бузганлар 100 фунтдан 3200 фунтгача жаримага тортилади.

Коронавирус ҳолатлари 45 мингдан ошди
10 сентябрь 2020, 10:07

Коронавирус ҳолатлари 45 мингдан ошди

Ўзбекистонда 230 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2580 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида 512 кишида коронавирус тасдиқланди
9 сентябрь 2020, 23:50

Кун давомида 512 кишида коронавирус тасдиқланди

Кун давомида Ўзбекистонда 512 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 443, икки кун муқаддам — 312 та эди.

Ўзбекистонда ўлим даражаси июль ойида 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га ўсди
9 сентябрь 2020, 14:03

Ўзбекистонда ўлим даражаси июль ойида 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га ўсди

Июль ойи бўйича ўлим ҳолатлари сони сўнгги тўрт йилга нисбатан Ўзбекистонда 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га, Тошкент вилоятида 43,8%га, Навоий вилоятида 51,7%га ўсди. «Газета.uz» сўнгги беш йил ичида январь ойидан июль ойигача бўлган ўлим даражаси бўйича маълумотларни ўрганди ва коронавирус пандемияси даврида рақамлар қандай ўзгарганлигини таҳлил қилиб чиқди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг