Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган.

Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган.

Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 372 нафарга етди.