Covid-19 аксарият ҳолатларда (қарийб 80 фоиз) енгил кечади ва соғломлашиш билан тугайди. Бироқ асоратлари кузатилиши мумкин. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини қандай ҳимоя қилишингиз мумкин? ЖССТ тавсиялари.
Коронавирус юқтирганлар сони 6 кишига етди. Биринчи беморнинг турмуш ўртоғи ва неварасида ҳам вирус аниқланди.
Коронавирус билан касалланган шахс инфекцияни оила аъзоларига юқтиргани маълум бўлди. Шунингдек, Истанбулдан учиб келган бортда ҳам вирус билан касалланган фуқаро топилди.
Абдулла Арипов жамоат тинчлигига таҳдид солувчи чақириқлар ва маълумотларни тарқатганлар жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, автомобиллар қимматлашганига қарши намойиш ўтказишга чақирган шахс ушланган ва у қонун олдида жавоб беради.
Қозоғистон президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 15 апрелга қадар бир қатор чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар экспортини тўхтатади.
Вазирлар Маҳкамаси диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклашни маслаҳат берди.
16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.
Ўзбекистонда Covid-19 коронавируси туфайли Наврўз умумхалқ сайллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар бекор қилинади.
Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон таълим муассасаларига 16 мартдан таътил берилади. Таътил вақтида ўқувчилар учун телевизион видеодарслар ташкил этилиши белгиланди.
Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида (аёл киши) COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг