Коронавирус

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайди
27 апрель 2020, 15:08

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайди

Наманган вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида эса 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Мамлакат бўйича соғайган беморлар сони 810 нафарни ташкил этмоқда.

Уй шароитида карантинда сақлаш тартиблари белгиланди
27 апрель 2020, 14:16

Уй шароитида карантинда сақлаш тартиблари белгиланди

Ҳукумат қарори билан уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш бўйича вақтинчалик тартиблар белгиланди. Унга кўра, коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилади ва улар 14 кун давомида уйда яшовчи барча шахслар билан бирга карантинга олинади. Карантин муддати давомида уйларни тарк этишлари қатъиян ман этилади.

Коронавирусдан тузалганлар сони 800 кишидан ошди
27 апрель 2020, 13:21

Коронавирусдан тузалганлар сони 800 кишидан ошди

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Мамлакат бўйлаб тузалганлар сони 804 кишига етди.

Карантинда сақлаш мажмуасини бошқариш махсус маркази ташкил этилади
27 апрель 2020, 13:20

Карантинда сақлаш мажмуасини бошқариш махсус маркази ташкил этилади

Тошкент ҳокимлиги ҳузурида Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади.

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат 11 майгача узайтирилди
27 апрель 2020, 12:07

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат 11 майгача узайтирилди

Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 11 май кунига қадар узайтирилади. Ҳукумат иккинчи ой учун даромадларини йўқотган фуқароларга 42 500 тенге миқдорида ёрдам беришини, 1 майдан пойтахт ва Олмаота ўртасида авиарейслар тикланишини ҳамда бир қатор туман ва шаҳарларда карантин режимини юмшатилишини маълум қилди.

Жанубий Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
27 апрель 2020, 10:41

Жанубий Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Корея Республикаси томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қисми Тошкентга етиб келди. Унда умумий қиймати 900 минг долларга яқин юқори технологик тиббий ускуналар, автомат механизмли тиббий каравотлар ва ПЦР диагностика тест тизимлари жой олган.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1887 нафарга етди
27 апрель 2020, 10:06

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1887 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 18 нафарга ортиб, жами 1887 кишини ташкил этмоқда.

Чехияда суд карантин чоралари тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди
27 апрель 2020, 09:36

Чехияда суд карантин чоралари тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди

Прага суди Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан жорий этилган коронавирусга қарши чекловларни бекор қилди. Гап фуқаролар ҳаракатланиши ва иш юритиш эркинлигини чеклаш ҳақида бормоқда.

Тўртта вилоятдан 24 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 789 нафарга етди
27 апрель 2020, 08:58

Тўртта вилоятдан 24 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 789 нафарга етди

Ўзбекистонда яна 24 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 789 нафарга етди.

Яна 58 нафар бемор коронавирусдан соғайди, 4 та янги ҳолат қайд этилди
26 апрель 2020, 19:18

Яна 58 нафар бемор коронавирусдан соғайди, 4 та янги ҳолат қайд этилди

Бухорода — 50 нафар, Тошкентда — 8 нафар коронавирус ташхиси қўйилган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 765 нафарга етди. Янги тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари эса 4 тага ошиб, 1869 тага етди.

Коронавирус беморлари сони ҳудудлар кесимида
26 апрель 2020, 14:25

Коронавирус беморлари сони ҳудудлар кесимида

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 1865 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, энг ками эса Навоий ва Жиззахда — COVID-19 ҳолатлари сони ҳудудлар кесимида.

Республика бўйича жами 242,5 мингта коронавирус тести ўтказилди
26 апрель 2020, 13:44

Республика бўйича жами 242,5 мингта коронавирус тести ўтказилди

Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куни 8579 та, шу вақтга қадар 242536 та коронавирус тести ўтказилди.

Тошкентда даволанаётган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берилди
26 апрель 2020, 13:39

Тошкентда даволанаётган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берилди

Тошкентда даволанаётган 336 нафар коронавирус беморидан 11 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

ЖБ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратди
25 апрель 2020, 16:07

ЖБ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 95 млн доллар миқдорида фавқулодда молиялаштириш маблағини тақдим этди. Улар соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ҳамда кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 700 кишидан ошди
25 апрель 2020, 15:53

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 700 кишидан ошди

Фарғонада 22 нафар, Хоразмда 16 нафар, Қорақалпоғистонда 10 нафар ва Тошкент шаҳрида 2 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, мамлакат бўйлаб жами тузалганлар сони 707 кишига етди.

Бухорода 32, Сурхондарё ва Навоийда 4 нафар коронавирус бемори соғайди
25 апрель 2020, 14:22

Бухорода 32, Сурхондарё ва Навоийда 4 нафар коронавирус бемори соғайди

Бухорода 32 нафар, Сурхондарё ва Навоийда 4 нафар коронавирус бемори соғайди. Жами соғайганлар 657 кишига етди.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1836 нафарга етди
25 апрель 2020, 10:10

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1836 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 32 нафарга ортиб, жами 1836 кишини ташкил этмоқда.

Коронавирус ҳолатлари сони 1800 тадан ошди
24 апрель 2020, 23:48 1

Коронавирус ҳолатлари сони 1800 тадан ошди

Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморлар сони 26 нафарга ошиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 1804 тага етди.

«ХВЖ кредит ажратиш учун қўшимча шартлар қўймайди» — молия вазири ўринбосари
24 апрель 2020, 23:42

«ХВЖ кредит ажратиш учун қўшимча шартлар қўймайди» — молия вазири ўринбосари

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ХВЖ 375 миллион доллар миқдорида кредит ажратишда Ўзбекистонга қўшимча шартлар қўймаслигини ва ислоҳотларни давом эттиришни талаб қилаётганини айтди. Шунингдек, у бошқа қарзлар тафсилотларига ҳам тўхталди.

Фаолиятини давом эттираётган савдо корхоналари учун санитария талаблари
24 апрель 2020, 23:15

Фаолиятини давом эттираётган савдо корхоналари учун санитария талаблари

Карантин чораларини юмшатиш мақсадида фаолиятига рухсат берилган савдо корхоналари учун санитария талаблари эълон қилинди. Корхоналар ҳар бир харидор орасида 2 метр оралиқ масофани сақлашлари, дезинфекциялаш учун махсус ўтиш жойларини ўрнатишлари ва бошқа талабларга риоя қилишлари керак.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг