Коронавирус

Президент: «Ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш вақт-соати келди»
20 апрель 2020, 22:38

Президент: «Ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш вақт-соати келди»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича топшириқ берди.

Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф этди
20 апрель 2020, 22:31

Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф этди

«Албатта, рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибатда нималарга олиб келишини ҳали бирон бир иқтисодчи башорат қила олмаяпти», — дея таъкидлаган президент. У «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиб, тадбиркорлар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериши таклифини илгари сурди.

АҚШда давлат қарзи рекорд даражага етиши мумкин
20 апрель 2020, 20:37

АҚШда давлат қарзи рекорд даражага етиши мумкин

2020 йил АҚШда давлат қарзи ва корпорациялар қарзи рекорд даражагача ўсиши мумкин. Федерал бюджет дефицити 4 трлн долларгача етиши кутилмоқда — бундай ҳолат 1945 йилдан бери кузатилмаган.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 1600 кишидан ошди
20 апрель 2020, 18:33

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 1600 кишидан ошди

20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 261 нафарга етди
20 апрель 2020, 17:18

Коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 261 нафарга етди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 261 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди
20 апрель 2020, 16:30

Халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди

«Ўзбекистон почтаси» 20 апрелдан 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади. Бунгача почталар фақат ер усти транспорти орқали жўнатилаётган эди.

Яна 2 нафар коронавирус бемори тузалди
20 апрель 2020, 16:28

Яна 2 нафар коронавирус бемори тузалди

Тошкентда 2 нафар коронавирус бемори тузалди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 240 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

13 нафар коронавирус бемори тузалди
20 апрель 2020, 14:45

13 нафар коронавирус бемори тузалди

Андижонда 2 нафар ва Бухорода 11 нафар коронавирус беморлари тузалди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 238 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1582 нафарга етди
20 апрель 2020, 14:42

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1582 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 17 нафарга ортиб, жами 1582 кишини ташкил этмоқда.

Пенсионерларнинг карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди
20 апрель 2020, 12:15

Пенсионерларнинг карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди

Махсус комиссия қарори билан пенсионерларнинг банк карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди. Карантин даврида пенсиялар фақатгина карталарга ўтказиб берилади.

Ҳарбий-ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфларга қабул тартиблари белгиланди
20 апрель 2020, 12:04

Ҳарбий-ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфларга қабул тартиблари белгиланди

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади. Номзодлар жисмоний тайёргарлик синови ва тест имтиҳонларидан ўтади.

Бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилди
20 апрель 2020, 11:26 1

Бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати автомат равишда 1 июнгача узайтирилди. Муддати ўтиб кетгани учун ҳужжат эгаларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирус тестини ўтказишга рухсат берилди
20 апрель 2020, 11:20

Хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирус тестини ўтказишга рухсат берилди

Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирусга пулли тест ўтказишга рухсат берилди.

Ноқонуний «стикер» олганларга жиноят иши қўзғатилди
20 апрель 2020, 10:53

Ноқонуний «стикер» олганларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний қўлга киритган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди
20 апрель 2020, 10:47

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди

Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 1565 нафар бемор. 19 апрель куни эса бу кўрсаткич 75 нафарга кўпайган эди. Ўтган кун давомида 11,8 мингта тест ўтказилди.

Республика перинатал маркази карантинга ёпилди
20 апрель 2020, 10:42

Республика перинатал маркази карантинга ёпилди

Республика перинатал маркази ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқланганидан кейин карантинга ёпилди.

Яна 43 кишида COVID-19 тасдиқланди
19 апрель 2020, 18:12

Яна 43 кишида COVID-19 тасдиқланди

Ўзбекистонда 43 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди (умумий — 1543 та).

Коронавирусдан соғайганлар сони 214 нафарга етди
19 апрель 2020, 16:16

Коронавирусдан соғайганлар сони 214 нафарга етди

Бухоро ва Тошкентда 20 киши коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 214 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари сони 1495 тага етди
19 апрель 2020, 11:06

Коронавирус ҳолатлари сони 1495 тага етди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 1495 тани ташкил этмоқда.

Коронавирус беморлари сони 1500 кишига яқинлашди
18 апрель 2020, 23:17

Коронавирус беморлари сони 1500 кишига яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ошиб, 1490 кишига етди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг