Ўзбекистонда коронавирус беморлари даволанишлари учун пул сарфлаётганлари йўқ, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Халқаро пресс-клубнинг сессиясида маълум қилди.

«Касалликдан даволанаётганлар ҳам, касалликда гумон қилинганлар ҳам, карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда» — деди Алишер Шодмонов.

Маълумотга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бир бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарф қилинмоқда. Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморларга ўртача 64 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда.

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда.

Бундан ташқари, коронавирусг касаллигига қарши кураш учун 16 минг ўрин ҳозирлаб қўйилган. Шунингдек, коронавирусдан даволаш мақсадида 20 минг бемор учун дори-дармон воситалари захираси яратиб қўйилган.