Коронавирус

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1692 нафарга етди
22 апрель 2020, 10:07

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1692 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 14 нафарга ортиб, жами 1692 кишини ташкил этмоқда.

Илк бор коронавирусдан тузалганлар сони янги ҳолатлардан кўпроқ бўлди
21 апрель 2020, 23:28

Илк бор коронавирусдан тузалганлар сони янги ҳолатлардан кўпроқ бўлди

21 апрель куни коронавирусдан тузалганлар сони янги қайд этилган COVID-19 ҳолатларидан кўпроқ бўлди. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони сўнгги икки кунга нисбатан қисқарган.

Коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 1678 тага етди
21 апрель 2020, 23:19

Коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 1678 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар 21 тага кўпайиб, жами 1678 тага етди.

Бир кунда деярли 100 нафар коронавирус бемори тузалди
21 апрель 2020, 19:28

Бир кунда деярли 100 нафар коронавирус бемори тузалди

Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида яна 13 нафар коронавирус бемори тузалди. Жами коронавирусдан тузалган беморлар сони 357 кишига етди.

Коронавирусдан соғайганлар сони 344 кишига етди
21 апрель 2020, 19:12 1

Коронавирусдан соғайганлар сони 344 кишига етди

Тошкент тиббиёт академияси клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 10 бемор буткул соғайди. Уларнинг уч нафари Россия, бири Туркиядан келган бўлса, қолганлари беморлар билан мулоқотда инфекция юқтирган. Ҳозирга келиб жами соғайганлар сони 344 кишига етди.

Яна 50 нафар коронавирус бемори тузалди
21 апрель 2020, 18:25

Яна 50 нафар коронавирус бемори тузалди

Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм ва Наманган вилоятларида жами 50 нафар коронавирус бемори соғайиб, мамлакатда тўлиқ тузалган беморлар сони 334 кишига етди.

Хусусий клиникалар коронавирус тестини ўтказишга жалб қилинмайди
21 апрель 2020, 18:18

Хусусий клиникалар коронавирус тестини ўтказишга жалб қилинмайди

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков хусусий клиникалар COVID-19 тестини ўтказишда иштирок этмаслигини маълум қилди. Аввалроқ уларга бундай имконият берилганлиги ҳақида хабар қилинган эди, аммо давлатдаги лаборатория имкониятлари етарли эканлиги айтилди.

Коронавирус бемори юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди
21 апрель 2020, 17:49

Коронавирус бемори юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди

Коронавирус аниқланган 73 ёшли (эркак) бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Коронавирусдан соғайганлар сони 274 нафарга етди (+5)
21 апрель 2020, 17:45

Коронавирусдан соғайганлар сони 274 нафарга етди (+5)

Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган 5 нафар бемор тўлиқ соғайди. Мамлакат бўйича жами тузалганлар сони 274 нафарга етди.

Яна 8 нафар коронавирус бемори тузалди
21 апрель 2020, 17:17

Яна 8 нафар коронавирус бемори тузалди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 269 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Майкл Помпео «Инновациялар учун ҳамкорлик» дастури ишга туширилганини олқишлади
21 апрель 2020, 16:57

Майкл Помпео «Инновациялар учун ҳамкорлик» дастури ишга туширилганини олқишлади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда коронавирус пандемияси шароитида фуқароларга бепул психологик ёрдам кўрсатувчи ресурс ишга туширилганлигини олқишлади.

ЎСШ ва ПЗР ускуналари хариди учун япон грантларини жалб қилиш режалаштирилмоқда
21 апрель 2020, 14:52

ЎСШ ва ПЗР ускуналари хариди учун япон грантларини жалб қилиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон коронавирусни даволашда қўлланилаётган ўпкани сунъий шамоллатиш ускунаси ва полимераза занжири реакцияси мосламаларини сотиб олиш учун Япония ҳукумати грантларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Коронавирусга тестлар сони ошиши карантин шартларини юмшатиши мумкин
21 апрель 2020, 14:15

Коронавирусга тестлар сони ошиши карантин шартларини юмшатиши мумкин

Ўзбекистонда 150 мингга яқин фуқаро коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Коронавирусга тестлар сони максимал оширилса карантин шартларини юмшатиш мумкинлиги айтилган. Ўз ўрнида, мамлакатда экспресс-тестлар ўтказилмайди.

Ўзбекистон Россияга тиббий ниқоблар жўнатди
21 апрель 2020, 13:09

Ўзбекистон Россияга тиббий ниқоблар жўнатди

Ўзбекистондан жўнатилган икки партиядан иборат инсонпарварлик ёрдами Москвага етиб борди. Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб юбориш режалаштирилган.

38 фоиз ЯТТлар фаолияти карантин сабабли тўхтаб қолган — ДСҚ (аниқлик киритилди)
21 апрель 2020, 12:40

38 фоиз ЯТТлар фаолияти карантин сабабли тўхтаб қолган — ДСҚ (аниқлик киритилди)

Карантин чоралари сабабли 38,4 фоиз ёки 95 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти тўхтаб қолган. Улар солиқ органларига мурожаат қилиб, солиқ енгилликлари олишлари мумкин.

Пандемия шароитларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги
21 апрель 2020, 12:03

Пандемия шароитларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги

Коронавирус пандемияси бутун дунё ва Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига қандай таъсир қилади? Ушбу саволларга Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчи мутахассиси Сергий Зоря жавоб берди.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1657 нафарга етди
21 апрель 2020, 10:06

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1657 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 30 нафарга ортиб, жами 1657 кишини ташкил этмоқда.

Коронавирус беморлари сони 1627 кишига етди
21 апрель 2020, 00:02

Коронавирус беморлари сони 1627 кишига етди

20 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб янги 62 та коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари аниқлланиб, жами 1627 кишига етди.

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади
20 апрель 2020, 23:54

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади

Тарихда биринчи марта, нефтни сотиш учун харидорга пул тўлаш керак. WTI маркали қайта ишланмаган нефтнинг май ойида етказиб бериш нархи 0 доллардан пастлади (-7 АҚШ доллари атрофида). Нефтга бўлган талабнинг пасайиши сабабли дунё бўйлаб 160 млн баррель нефть танкерларда туриб қолган.

«Қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият» — Шавкат Мирзиёев
20 апрель 2020, 22:47

«Қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият» — Шавкат Мирзиёев

Карантин вақтида қурилиш материаллари бозорида ишлаб чиқариш ҳажми 30−40 фоизга камайган. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига йил охиригача маҳсулот ишлаб чиқаришни 22 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди. Президент қурилиш соҳасининг янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият ва захира эканлигини таъкидлаган.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг