18 февраль кечаси NASA Perseverance Марсни ўрганувчи қурилмаси режалаштириганидек Марсдаги Езеро (Jezero) кратерига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

АҚШнинг «Mars 2020» тадқиқот миссияси Ер сайёрасидан 7 ой олдин старт олган эди. Ушбу қурилма NASA тарихидаги бешинчи шундай қурилма ҳисобланади. Унинг вазифаси Марс сайёрасидан грунт (тупроқ) намуналарини олиб келиш. Шунингдек, қурилма ичига Марс атмосферасидан кислород олувчи мослама ва илк бор ўзга сайёра юзасида парвоз қилиши режалаштирилган «космик вертолет» ўрнатилган.

АҚШ президенти Жо Байден ўз Twitter’и орқали NASA’ни ушбу тарихий воқеа билан табриклади.