Роспотебнадзор дунё бўйлаб илк бор H5N8 парранда гриппи билан зарарланган инсонни аниқлади. Хабар берилишича, вирус ҳозирча инсондан инсонга юқмайди.

Олимлар 2020 йил декабрида мамлакат жанубида парранда гриппи тарқалаётгани қайд этилгач, у ердаги заводда фаолият олиб бораётган етти нафар ишчидан касалликнинг генетик материалини ажратиб олишга муваффақ бўлишди. Одамлар ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар қисқа вақт ичида амалга оширилди, бу эса инфекция тарқалишини тўхтатиш имконини берди.

Роспотребнадзор раҳбари, шунингдек, вирусни одамдан одамга юқишининг иложи йўқлигини таъкидлади, аммо вирусда мутация содир бўлиши мумкин.

Европа касалликларнинг олдини олиш маркази маълумотларига кўра, ўтган йили Дания, Франция, Германия, Швеция, Нидерландия, Буюк Британия ва бошқа Европа мамлакатларидаги паррандаларда H5N8 инфекциялари кузатилган. Ушбу ҳолатларнинг аксарияти ёввойи қушлар популяциясида бўлган, аммо уйда боқиладиган ва сақланадиган қушларда ҳам бир нечта ҳолат қайд этилган.

ТАСС хабарига кўра, ЖССТ аллақачон Россиядан турли хил парранда гриппи юқтирганлиги тўғрисида хабар олган. Ҳозирда ЖССТ мутахассислари янги штаммнинг тарқалиш хавфини баҳолашмоқда.