Япониянинг ҳукмрон партиясидан бўлган депутат фавқулодда вазият қоидаларини бузгани учун истеъфога чиқади

Япония парламентининг қуйи палатаси аъзоси (Либерал-Демократик партиясидан) Такаки Сурасука фавқулодда режим чекловларига қарамай кечқурун клубга боргани учун истеъфога чиқишга мажбур бўлади. Шунингдек, у кейинги парламент сайловларида қатнашмайди. ОАВларнинг ёзишича, 10 февраль куни депутат аёл киши билан кечки соат саккиз яримларда клубга кириб борган ва у ерда ўнга қадар бўлган. Фавқулодда режимнинг бир қисми сифатида Япония ҳукумати ресторан ва барларнинг соат 20:00да ёпилишини ва бир соат олдин спиртли ичимликлар билан хизмат қилишни тўхтатишни талаб қилмоқда. Ушбу қоидани бузгани учун энди умумий овқатланиш корхонаси 300 минг иенага (2,8 минг доллардан ортиқ) жарима билан жазоланиши мумкин. — Kyodo.

AҚШ ҳукумати бошпана бериш тўғрисидаги аризаларни 19 февралдан кўриб чиқишни бошлайди

Президент Жо Байден маъмурияти 19 февралдан бошлаб айрим тоифадаги муҳожирлар учун AҚШдан бошпана сўраш бўйича мурожаатларни кўриб чиқишни бошлайди. Таъкидланишича, АҚШ расмийлари Мексика ҳукумати ва нодавлат ташкилотлари билан яқин келишилган ҳолда ишлайди. Шу билан бирга, Оқ уй потенциал муҳожирларни ҳеч қандай мустақил чоралар кўрмасликка ва зудлик билан AҚШга киришга уринмасликка чақиради. Яқинда AҚШ ҳукумати «исталган жойдан кириш мумкин бўлган» бошпана бериш тўғрисидаги аризаларни виртуал рўйхатга олиш тизимини яратишни режалаштирмоқда. — Оқ уй маъмурияти.

Янги Зеландия Aфғонистондан ҳарбийларини бутунлай олиб чиқиб кетишини маълум қилди

Янги Зеландия 2021 йил майигача Aфғонистондан ўз ҳарбий контингентини олиб чиқади. «Янги Зенландия мудофаа кучларининг Aфғонистонда бўлган 20 йиллик фаолиятидан сўнг бизнинг контингентимизни [бу мамлакатда] жойлаштиришни якунлаш вақти келди», — деди бош вазир Жасинда Aрдерн. Шунингдек, у Aфғонистондаги ҳарбий иштирок мамлакат тарихидаги энг узоқ муддатли бўлганини айтди. Ташқи ишлар вазири Нанаия Махутанинг таъкидлашича, Янги Зеландия Aфғонистон ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлашни давом эттиради, аммо бу «Афғонистон ичидаги тинчлик жараёни доирасида» амалга оширилади. Бу кунгача Aфғонистонда мамлакатнинг 3,5 мингдан ортиқ аскари хизмат қилган. — The Guardian.

АҚШнинг Техас штатида деярли 4,5 млн одам электр таъминотисиз қолди

16 февраль куни AҚШнинг Техас штатида рекорд даражада паст ҳарорат туфайли қарийб 4,4 млн киши электр таъминотисиз қолди. Хьюстон ва Галвестон ҳудудлари энг кўп зарар кўрган. Совуқ об-ҳаво электр энергиясига бўлган талабни оширган, лекин давлат электр тармоқлари бу талабни қондира олмади. АҚШда Aрканзасдан Индиана штатигача рекорд даражада паст ҳарорат ўрнатилди. Ўтган пайшанба кунидан бери камида 25 киши совуқ ҳарорат туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодисаларда вафот этди. Штат, шунингдек, электр таъминотидаги узилиш сабабли маҳаллий соғлиқни сақлаш бўлимида коронавирусга қарши вакциналарнинг бузилишидан хавотирда. — NBC.

Европа аёллар ва ногиронларни Ойга юборади

Европа космик агентлиги (ESA) Ойга экспедициялар учун 26 нафар астронавтни жалб қилишга тайёрланди, кейинчалик уларни Марсга жўнатиш режалаштирилган. ESA ўз ходимлари орасида кўпроқ аёллар ва ногиронларни кўришни хоҳлайди. Янги космонавтлар жалб этиш жараёни 11 йил ичида биринчи марта ўтказилмоқда ва у бошқариладиган космик экспедицияларни қайта тиклаш сифатида намойиш этилмоқда. Танлов дастури 2022 йил кузигача давом этади. Ногиронларни космосда ишлашга жалб қилиш имконияти янги технологиялар туфайли пайдо бўлди. «Гап космосда ишлашга келсак, биз ҳаммамиз ногиронмиз», — деди италиялик космонавт Саманта Кристофоретти. Келажакдаги космонавтлардан магистр даражаси ва фан, муҳандислик, математика ёки информатика соҳасида уч йиллик амалиёт ҳамда синовларга психологик тайёрликни талаб қилинади. — The Guardian.