SpaceX компанияси Ер юзини интернет билан таъминлаш мақсадида Starlink сунъий йўлдошлари тизимини космосга учиришда давом этмоқда. Душанба куни компания Falcon 9 ракетаси ёрдамида 60 та ушбу турдаги спутникларни фазога учирди, дея хабар берди РИА Новости.

SpaceX бундан аввал 4 февраль куни 60 та Starlink сунъий йўлдошларини учирган эди. Ўша пайтга қадар Ер орбитасига 1023 та Starlink сунъий йўлдошлари олиб чиқилган.

Компания ушбу лойиҳани 2018 йил февралида бошлаган. Тизимни ишга тушириш учун биринчи босқичда 12 мингта сунъий йўлдош олиб чиқилиши ва ишга туширилиши режалаштирилган. Компания фойдаланувчилар учун 50 дан 150 Мб/с гача тезликдаги интернетни ваъда қилмоқда.