Хитой ҳукумати ЖССТ мутахассисларига Вухан шаҳрида 2019 йил декабрда аниқланган илк 174 нафар COVID-19 беморлари ҳақида маълумотларни тақдим этишдан бош тортди, дея хабар берди The Wall Street Journal.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун Вухан шаҳрига етиб боришгани ҳақида хабар берган эдик.

Бунинг ўрнига, мутахассисларга фақат хитойлик олимлар томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларини тақдим этган. Бу ҳолат эса вируснинг қачон ва қандай тарқалгани, шунингдек, унинг дастлабки босқичлари қандай кечганини ўрганишда имкон бермаслиги айтилмоқда.