Жаҳон

Кубада ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди
12 июль 2021, 11:48

Кубада ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Кубада минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойиш ўтказди. Намойишчилар аҳолини коронавирусга қарши вакциналар билан таъминлашни талаб қилдилар ва электр энергияси ҳамда озиқ-овқат таъминотидаги узилишлардан норозиликларини билдирдилар. Бу мамлакатдаги 30 йил ичидаги энг йирик намойиш бўлди.

Миллиардер Ричард Брэнсон ракетопланда коинотга парвоз қилди
12 июль 2021, 01:49

Миллиардер Ричард Брэнсон ракетопланда коинотга парвоз қилди

Virgin Galactic компанияси асосчиси Ричард Брэнсон VSS Unity ракетопланида коинотга парвозини муваффақиятли амалга ошириб, космик туризм эраси бошланганини эълон қилди.

Тожикистонда зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди
10 июль 2021, 17:18

Тожикистонда зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Тожикистоннинг шарқий қисмида 5,9 балли зилзила содир бўлди. Натижада, беш киши ҳалок бўлди ва 19 та уй зарар кўрди.

Толиблар Қандаҳорга киришди
9 июль 2021, 16:23

Толиблар Қандаҳорга киришди

«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрига киришди. Аввал шаҳарнинг марказий қамоқхона, сўнг бозор ҳудудида жанглар бўлиб ўтгани айтилмоқда. Бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва яраланган.

«Афғонистон келажагини ҳал қилиш — афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти» — Жо Байден
9 июль 2021, 15:21

«Афғонистон келажагини ҳал қилиш — афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти» — Жо Байден

АҚШ Афғонистондан қўшинларини чиқаришни 31 август куни якунлайди. Америка президенти Жо Байден АҚШ «Ал-Қоида» раҳбарини йўқотиб, мамлакатдаги ўз мақсадларига эришганлигини таъкидлади. «Афғонистоннинг кейинги тақдирини ҳал қилиш — фақат афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти», — деди у.

Тожикистон Афғонистондаги вазият туфайли КХШТдан ёрдам сўради
8 июль 2021, 12:11

Тожикистон Афғонистондаги вазият туфайли КХШТдан ёрдам сўради

Тожикистон КХШТга Афғонистон билан чегарада хавфсизликни кучайтиришга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Аввалроқ, КХШТ агар Тожикистон сиёсий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилса қўллашга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан фавқулодда вазият жорий этилади
8 июль 2021, 10:15

Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан фавқулодда вазият жорий этилади

23 июль куни Олимпиада ўйинларининг очилиши режалаштирилган Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият эълон қилинади. Халқаро Олимпия қўмитаси бошчилигида томошабинлар сонидаги чекловларни қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)
7 июль 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)

Гаити президентининг ўз уйида ўлдирилгани, Туркманистонда мажбурий эмлашнинг жорий этилгани, Литванинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 июль 2021, 21:17

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиянинг Камчатка ўлкасида йўловчи самолётининг қулаб тушгани, Тожикистоннинг Aфғонистон билан чегараларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида 20 минг аскарни сафарбар қилаётгани, Токиодаги Олимпиаданинг очилиш маросимига фақат VIP-меҳмонларнинг киритилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«У билан келишиш жуда қийин бўлган». Нурсултон Назарбоев — Ислом Каримов ҳақида
6 июль 2021, 17:32

«У билан келишиш жуда қийин бўлган». Нурсултон Назарбоев — Ислом Каримов ҳақида

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан ўзбек-қозоқ чегарасини шакллантириш бўйича қандай музокаралар олиб борганини сўзлаб берди. «Ҳар доим ўзининг қараши бор эди. У билан келишиш жуда қийин бўлган», — деди у.

Англияда коронавирус чекловлари 19 июлдан бутунлай бекор қилинади
6 июль 2021, 11:07

Англияда коронавирус чекловлари 19 июлдан бутунлай бекор қилинади

COVID-19 пандемияси туфайли Англияда жорий этилган барча чекловлар 19 июлдан бутунлай бекор қилиниши режалаштирилмоқда. «Биз қонуний чекловлардан воз кечамиз ва одамларга вирус билан қандай курашиш тўғрисида ўзлари асосли қарорлар қабул қилишларига имкон берамиз» — деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон. Сентябрга қадар мамлакатнинг барча вояга етган фуқаролари икки дозали вакциналар билан тўлиқ эмланиши кўзда тутилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 июль 2021, 21:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунё бўйлаб содир бўлаётган табиий офатлар, БААнинг эмлаш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллагани, Индонезияда чет элликлар учун кириш қоидалари кучайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тожикистон яна мингдан ортиқ афғон ҳарбийларини қабул қилди
5 июль 2021, 12:26

Тожикистон яна мингдан ортиқ афғон ҳарбийларини қабул қилди

5 июлга ўтар кечаси «Толибон» кучлари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясидаги олтита округни ўз назоратига олди. Тожикистон қўшни давлат ҳудудига чекинган Афғонистон ҳукумат қўшинларининг 1000 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини қабул қилди.

Филиппинда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 50 киши вафот этди
5 июль 2021, 10:04

Филиппинда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 50 киши вафот этди

Филиппиннинг жануби-ғарбий қисмида C-130 самолёти қулаши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. Улар орасида 47 нафар ҳарбий ва 3 нафар тинч аҳоли вакиллари бор. Ҳодиса натижасида 49 нафар аскар жабрланган.

Германия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди
3 июль 2021, 09:15

Германия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди

30 июнь куни Германия аскарларининг охирги гуруҳи Афғонистонни тарк этди. ГФР мудофаа вазири буни «муҳим тарихий воқеа» деб атади. «Биз Афғонистондан тезда европача намунадаги давлатни ярата оламиз, деган нотўғри таассуротни уйғотдик», — деди у. Вазир шунингдек, НАТО иттифоқдошлари Афғонистонга бошқа йўллар орқали ёрдам бериш ҳақида бош қотираётганини ҳам маълум қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 июль 2021, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШда федерал даражада ўлим жазосига мораторий жорий этилгани, Париждаги «Шарль-де-Голль» аэропортида иш ташлаш, Бразилия парламентининг аёлларга нисбатан психологик зўравонликни жиноят деб тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларидан 9000 га яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg
2 июль 2021, 17:44

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларидан 9000 га яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg

АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан АҚШ ҳарбий кучлари билан ишлаган ва ҳозирда «Толибон» қасосидан қўрқаётган 9000 га яқин афғонистонликларни вақтинча қабул қилишни илтимос қилиб мурожаат қилди, деб ёзади Bloomberg.

Пандемия туфайли туризм $4 трлн йўқотиши мумкин — БМТ
2 июль 2021, 11:38

Пандемия туфайли туризм $4 трлн йўқотиши мумкин — БМТ

COVID-19 пандемияси туфайли халқаро туризм тўрт трлн доллар зарар кўриши мумкин. Туризм соҳасининг тикланиши кўп жиҳатдан вакциналардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигига боғлиқ, дея ҳисоблайди БМТ экспертлари.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 июль 2021, 21:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойнинг 100 йиллик мақсадига эришгани, АҚШда 80 га яқин кишининг иссиқлик туфайли вафот этгани, 2020 йилда дунёдаги миллионерларнинг умумий бойлиги 79,6 трлн долларни ташкил этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Канадада жазирама об-ҳаво туфайли 500 га яқин киши вафот этди
1 июль 2021, 17:00

Канадада жазирама об-ҳаво туфайли 500 га яқин киши вафот этди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида сўнгги беш кун ичида 500 га яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Аксарият ҳолларда одамлар аномал иссиқ об-ҳаво туфайли вафот этгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг