АҚШ Сенати собиқ президент Доналд Трампнинг тарихий импичментига қарши овоз берди, деб хабар бермоқда РБК CNBC маълумотларига асосланиб.

Конгресс юқори палатасининг 57 аъзоси- Демократлар партиясининг барча 50 вакили ва 7 нафар республикачилар собиқ давлат раҳбарини исёнга даъват қилишда айблаш учун овоз беришди. Импичмент эълон қилиш учун 67 та овоз тўплаш керак. 43 сенатор қарши овоз берган.

Доналд Трампга нисбатан импичмент жараёни 9 февраль куни бошланган. 13 февраль куни ҳимоя қилувчи ва айбловчи томонлар жараённи чўзмаслик учун гувоҳларни сўроқ қилмасликка қарор қилган. Томонларга сўнгги баҳслар учун ажратилган тўрт соатдан икки соатдан камроғи етарли бўлган.

Январь ойида АҚШ Вакиллар палатаси Доналд Трампга импичмент эълон қилиш учун овоз берди. Собиқ президент Конгресс биносига бостириб кирган кўплаб тарафдорларини қўзғатганлиги учун АҚШ ҳукуматига қарши исён қўзғаганликда айбланган.