Канада ҳукумати аҳолидан қурол сотиб олишнинг кенг кўламли дастурини бошлайди

Канада ҳукумати томонидан мамлакатдаги қурол қонунчилигини кучайтириш ташаббуси доирасида шу ҳафта қурол-яроғ сотиб олиш бўйича катта дастур бошланиши кутилмоқда. CTV телеканали манбаларига кўра, хусусан, ўқотар қурол эгалари учун товон пули таклиф қилинадиган батафсил рўйхат тақдим этилади. Телеканал дастур билан боғлиқ харажатлар ҳақида хабар бермади. 2019 йилги кузги сайлов кампанияси пайтида бош вазир Жастин Трюдо сайловчиларга унинг ҳукумати қуроллар тўғрисидаги қонунларни кучайтириш ҳақида ваъда берган эди. Хусусан, 2020 йил апрель ойида Янги Шотландия провинциясида содир бўлган отишмадан сўнг Канадада автоматлар ва шунга ўхшаш қуроллардан фойдаланиш, сотиш, сотиб олиш, олиб кириш ва ташиш тақиқланди. Жами 1,5 минг турдаги ҳужум қуроллари рўйхатга киритилди. — CTV.

Исроил Фаластинга «Спутник V» вакцинасининг олиб кирилишига тўсқинлик қилди

Фаластин миллий маъмурияти Исроилни Ғазо секторига коронавирусга қарши Россиянинг Спутник V вакцинасининг дастлабки 2000 дозасини етказиб беришда аралашишда айблади. «Ишғол идоралари (Ғазо секторига вакциналар) олиб кирилишининг олдини олишди. Ушбу дозалар COVID-19 билан касалланган реанимация бўлимларида ишлайдиган тиббиёт ходимларига, шунингдек шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида ишлайдиган ходимларга мўлжалланган эди», — деди Фаласти соғлиқни сақлаш вазири Май Aлькайла. Фаластин томонига кўра, вакциналар партияси Исроил назорат пунктида ушлаб қолинган. Исроилнинг The Guardian манбасига кўра, Фаластин ҳукумати бундан аввал Исроил Миллий хавфсизлик кенгашидан Ғазо секторига вакциналар юборилишини сўраган, аммо қарор қабул қилинмаган. «Бу масала ҳанузгача кўриб чиқилмоқда. Гап Исроил рад этганликда эмас. Биз Ғазо секторига вакциналарни киритмаслигимиз ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди», — деб қўшимча қилди манба. — The Guardian.

Гаага суди Нидерландияда комендантлик соати дарҳол бекор қилинишини талаб қилмоқда

Гаага судьяси Нидерландияда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ўрнатилган комендантлик соати дарҳол бекор қилиниши керак деган қарорга келди. Суднинг фикрига кўра, бундай кескин чорани жорий қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди, хусусан фавқулодда вазият (бу парламент билан маслаҳатлашмасдан комендантлик соати эълон қилишга имкон беради). Комендантлик соатининг жорий этилиши бўйича Viruswaarheid (Вирус тўғрисида ҳақиқат) ташкилоти судга мурожаат қилган. Шу билан бирга, суднинг таъкидлашича, киритилган чеклов ҳаракатланиш эркинлиги ва одамларнинг шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқини жиддий равишда чеклайди, шунинг учун уни жуда эҳтиёткорлик билан жорий этиш керак эди. Нидерландияда комендантлик соати январь ойининг ўрталарида бошланган ва охирги марта 3 мартга қадар узайтирилган. Ҳаракатланишга тақиқ соат 21.00 дан 4.30 гача белгиланган. Ушбу қарор норозиликларга сабаб бўлди. Мамлакат Aдлия вазирлиги суд қарорини эътироз қилиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин уни пухта ўрганиб чиқишини айтди. — DutchNews.

ЖССТ мутахассисларида SARS-CoV-2 келиб чиқиши бўйича тўртта версияси мавжуд

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари COVID-19 пандемиясини қўзғатган SARS-CoV-2 коронавирусининг келиб чиқишининг тўртта версиясини «ҳаётий» деб ҳисоблашади. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Владимир Дедков маълум қилди. У ЖССТ миссияси доирасида Хитойнинг Вухан шаҳрига ташриф буюрган. «Кўриб чиқилаётган тўртта версия қолди: ҳайвондан одамга оралиқ ташувчи воситасида юқиши (катта эҳтимол), ҳайвондан одамга тўғридан-тўғри юқиши (эҳтимол), музлатилган озиқ-овқат орқали вирус юқиши (эҳтимолдан йироқ) ва лабораториядан келиб чиқиши (жуда паст)», — деди Дедков. Олимнинг таъкидлашича, вирус келиб чиқишининг истисно қилиниши мумкин бўлган версиялари аллақачон чиқариб ташланган. Дедковнинг қўшимча қилишича, Вуханга ташрифи натижасида «вируснинг келиб чиқиши ҳақида маълумот олинмаган, аммо ҳозирги пайтда воқеалар хронологияси бўйича етарлича тушунча бор». Тадқиқотларни давом этиш керак, деди у. — Интерфакс.

КХДР Ким Чен Ир туғилган куни муносабати билан ўтказиладиган кенг кўламли байрамлардан воз кечди

КХДР 16 февраль куни асосий давлат байрамларидан бири — мамлакат марҳум раҳбари Ким Чен Ир туғилган кунини оммавий тантаналарсиз ва ҳарбий парадларсиз нишонламоқда. Манбага кўра, КХДР марказий газетаси «Нодонг Синмун» ва бошқа нашрларда ушбу санага бағишланган таҳририят мақолалари чоп этилган бўлиб, унда Ким Чен Ирнинг хизматлари эсга олинган, аммо ҳеч қандай оммавий тадбирлар ёки амалдаги раҳбарнинг мақбарага анъанавий ташрифи ҳақида сўз юритилмаган. «Ўртоқ Ким Чен Ир мамлакатимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор яратган ва унинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаган буюк ватанпарвар», — дейилади «Нодонг Синмун» мақоласида. Нашр Корея Ишчилар партиясининг (КИП) барча аъзоларини ва бутун халқни «КИПнинг сўнгги қурултойида қабул қилинган қарорларни амалга оширишга жамлашишга ва социалистик қурилишда янги ғалабаларга эришишга» чақирди. — Yonhap.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 16 февралда отасининг туғилган кунини нишонлаш учун Пхеньянда марҳум Ким Чен Ирнинг мақбарасини зиёрат қилди.

Ироқнинг Эрбил шаҳридаги аэропорт ҳудуди ракеталар билан ўққа тутилди

15 февраль куни номаълум шахслар Ироқдаги Эрбил халқаро аэропорти томон бир нечта ракеталарни отишди. Таъкидланишича, учирилган ракеталардан иккитаси аэропорт яқинидаги аҳоли турар жойига тушган. Манбаларга кўра, ҳужум Мосул яқинидаги Aл-Ҳамдания ҳудудидан қилинган. Ракета ҳужумлари натижасида камида бир киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди. «Бир фуқаро ҳалок бўлди, беш фуқаро жароҳат олди ва яна бир AҚШ аскари яраланди», — деб ёзади AҚШ бошчилигидаги халқаро антитеррор коалицияси вакили полковник Уэйн Маротто. — Rudaw.