Машҳур совет ва рус актёри Андрей Мягков 82 ёшида вафот этди, дея хабар берди РИА Новости.

У 1965 йилда Москва бадиий театр мактабини тугатган. Кейинчалик «Современник» театрида фаолият олиб борган ва 1977 йилда Чехов номидаги Москва бадиий театрига ишга кирган.

Андрей Мягков «Ака-ука Карамазовлар», «Тақдир ҳазили», «Ишдаги ишқ» каби фильмлардаги роллари билан оммага танилган.