ЖССТнинг маълумотларига кўра, COVID-19'нинг оғир кўринишини бошдан ўтказган беморлар 3−6 ойгача ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Бундай узоқ муддатга чўзилган касалланиш жараёни ҳорғинлик, ҳолсизлик ёки фикрлаш қобилияти, ҳотира каби когнитив вазифаларнинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.

Хабарга кўра, бу соғлиқни сақлаш тизимига жиддий хавф туғдириши мумкин.

ЖССТ раҳбарининг ўринбосари Сумия Сваминатаннинг таъкидлашича, коронавируснинг бир турини бошдан ўтказган инсонларда кейинчалик вируснинг бошқа бир тури билан яна касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, ЖССТ мутахассисларининг таъкидлашича, вакцина билан эмланган инсонлар ҳам эҳтиёт чораларини кўришда, жумладан ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва гигиенага риоя қилишда давом этишлари керак. Бунда улар ҳали вакциналар инфекция юқишидан етарлича ҳимоя қила олишига тўлиқ амин эмасликларини таъкидлашмоқда.