Хитойнинг Вухан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун ЖССТ мутахассислари тадқиқот олиб боришди, дея хабар берди CNN.

Мутахассислар коронавирус декабрдан олдинроқ тарқала бошлаганини тахмин қилишмоқда. Хабарга кўра, Хитой ҳукумати Вухан шаҳрида SARS-COV-2 вирусининг аниқланганини эълон қилишидан икки ой олдин шаҳарда 90 га яқин ўхшаш асоратларга эга инсон шифохонага ётқизилган.

Бироқ уларда инфекция излари топилмаган. Шундай бўлса-да мутахассислар уларнинг инфекция юқтирган бўлишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Мутахассислар Вухандаги тадқиқотлар давомида SARS-COV-2'нинг 13 та эҳтимолий турини аниқлашган.