Япония бош вазири ўғли расмийлар билан овқатлангани учун кечирим сўради

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга ўғли Сейго Сугининг Ички ишлар ва алоқа вазирлиги расмийлари билан кечки овқатда ноўрин иштирок этгани учун узр сўради. «Мен расмийлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини бузилишига олиб келган ҳаракатларда ўғлимнинг иштироки учун узр сўрайман», — деди у. Бош вазирнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон ўғли билан «Tohokushinsha Film» продюсерлик компаниясида ишлашини муҳокама қилмаган. ОAВ маълумотларига кўра, Сейго Суга ва унинг ҳамкасблари 2020 йилда идоранинг 13та вакили билан овқатланиб, зиёфат учун пул тўлашган. Кечки овқат ва совғаларга камида 192 минг иена (1820 доллар) сарфланган, дейилади хабарда. Японияда расмийларга манфаатдор томонлардан совғалар олиш тақиқланади. Ички ишлар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги «Tohokushinsha Film» каби компанияларга зарур бўлган лицензияларни беради. — Kyodo.

Республикачиларнинг 59 фоизи Дональд Трампга овоз беришини айтишди

Республикачиларнинг 59 фоизи AҚШ собиқ президенти Дональд Трамп кейинги сайловларда қатнашса, уни қўллаб-қувватлашини, шунингдек 46 фоизи, агар у янги партия тузса, Трампга эргашишини айтишди. «Сўровнома шуни кўрсатадики, Трампни қўллаб-қувватлаш Сенатнинг иккинчи импичмент судидан сўнг ҳам деярли ўзгармади», деб қайд этади нашр. Респондентларнинг 27 фоизи партиявийлигини ўзгартирмаслигини айтган. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг ярми республикачилар собиқ президентга содиқ бўлишлари кераклигини таъкидлашди. Импичмент жараёни респондентларнинг 4 фоизини Трампга нисбатан фикрларига салбий таъсир кўрсатди, 42 фоизида эса Трамга нисбатан фикри яхшиланди. Тахминан 800 иштирокчи сайловларда Трампни ҳокимиятдан четлатиш тартиби тўғрисида Конгрессда сўзлаган республикачиларни қўллаб-қувватламаслигини айтди. — USA Today.

Италиянинг Конго Демократик Республикасидаги элчиси ўлдирилди

Италия Ташқи ишлар вазирлиги Конго Демократик Республикасидаги (КДР) элчиси Лука Aттаназио ва ушбу мамлакатнинг шарқидаги қуролли ҳужум натижасида унга ҳамроҳлик қилган карабинерларнинг вафот этганлигини тасдиқлади. «Биз Гомада Италиянинг КДРдаги элчиси ва карабинерлар бўлими ходими ўлдирилганини чуқур қайғу билан тасдиқлаймиз. Дипломат ва ҳарбийлар БМТнинг КДРдаги барқарорлаштириш миссиясининг транспорт воситаларидан бирида бўлганлар», — дейилади ТИВ хабарида. Бундан аввал, Actualite янгиликлар портали Конго ДР шарқидаги Шимолий Киву провинциясининг Гома шаҳри ҳудудида автомобиль карвонига қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эди. Икки машина номаълум шахсларнинг пистирмадан уюштирган ҳужумига дучор бўлди. Қароқчиларнинг мақсади гаровга олиш эди. Портал маълумотларига кўра, Италия элчисидан ташқари, дипломат бўлган автомобиль ҳайдовчиси ва яна уч киши ҳалок бўлган. Ярадорлар бор, уларнинг аҳволи оғир. — Actualite.

AҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 500 мингдан ошди

АҚШда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 500 мингдан ошиб, бу мамлакатнинг Иккинчи Жаҳон уруши, Корея уруши ва Вьетнам урушидаги йўқотишларидан кўпдир. Маълумотларга кўра, Иккинчи Жаҳон урушида 291 минг, Вьетнамда 47,4 минг ва Корея урушида 33,7 минг аскар ҳалок бўлган. Портал томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, AҚШда 500 мингдан ортиқ одам COVID-19 оқибатларидан ўлган. АҚШ коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди — 28,1 миллион. — TMZ.

Boeing авиакомпанияларга 777 лайнерида парвозларни тўхтатиб қўйишни маслаҳат беради

Boeing компанияси 21 февраль куни AҚШнинг Денвер шаҳрида самолёт билан содир бўлган воқеадан кейин авиаташувчиларга Pratt & Whitney PW4000−112 двигателлари билан жиҳозланган 777 рақамли самолётни вақтинча ишлатишни тўхтатишни маслаҳат берди. «Boeing United Airlines 328 рейси билан боғлиқ сўнгги янгиликларни фаол равишда кузатиб бормоқда. МТХК (Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши) текшируви давом этар экан, биз Pratt & Whitney PW4000да ишлаётган 777 рақамли самолётдан (69 та хизматда ва 59 та паркда) фойдаланишни тўхтатиб туришни тавсия қилдик», — дейилади компания веб-саҳифасида. Aввалроқ, FAA (Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси) АҚШнинг Денвер шаҳрида содир бўлган воқеа муносабати билан Pratt & Whitney PW4000 двигателлари билан ишлайдиган Boeing 777 самолётлари текширувдан ўтказилишини эълон қилганди. Шундан сўнг мамлакатнинг United Airlines авиакомпанияси бундай двигателлар билан жиҳозланган 24 та Boeing 777 самолётининг фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. — Boeing.

Бортида 231 нафар йўловчи ва ўн нафар экипаж аъзоси бўлган АҚШнинг United Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777−200 лайнери учиб кетадиган аэропортга носоз двигатели билан хавфсиз тарзда қўнди. Самолёт Денвердан Гонолулуга учиши керак эди.