17 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Абдулазиз Комилов Туркманистон раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар, шу жумладан, 2021 йилнинг Халқаро тинчлик ва ишонч йили деб эълон қилиниши миллатлар ҳамжамияти учун муҳим қарор бўлганлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда Орол денгизи, қўшни Афғонистон мамлакати масалаларида ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди. 2020 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида товар айирбошлаш 8,6 фоизга ошгани таъкидланди.

Учрашувда Туркманистон президенти «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилиши режалаштирилаётганини эълон қилди.