Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган махсус операцияда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжи қўлга олиниб, Туркияга олиб келинди. Бу ҳақда Дарё нашри Haberler маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, қўлга олинганлар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилотларни ўқ-дори, ракета, антидрон, радар тизими каби ускуналар билан таъминлашда қатнашгани айтилмоқда.

Туркия мудофаа саноатида фаолият юритиб келган Гурбуз Севилай 2016 йилги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган.

Аниқланишича, Севилай Ўзбекистондан туриб FEТО аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиб келган.

Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзолар топиш ва уларни жойлаштириш билан шуғулланган, дейилади хабарда.