Жаҳон

Жо Байден Кобулдаги портлашлардан кейин ИШИДга қарши ҳужумларни тайёрлашни буюрди
27 август 2021, 12:17

Жо Байден Кобулдаги портлашлардан кейин ИШИДга қарши ҳужумларни тайёрлашни буюрди

АҚШ президенти Жо Байден 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган Кобулдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД раҳбарлари ва объектларига зарба беришни буюрди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди у.

«Бутун Панжшер водийси курашга тайёр» — Толибонга қаршилик кучлари етакчиси
27 август 2021, 10:58

«Бутун Панжшер водийси курашга тайёр» — Толибонга қаршилик кучлари етакчиси

Панжшер вилоятидаги толибларга қаршилик кучларининг етакчиси Аҳмад Масъуд Россиянинг РБК нашрига интервью берди. У ўзи билан бирга қанча жангчилар борлиги, унинг тарафдорлари кимлар эканлиги, қўшни ва бошқа хориж давлатларидан ҳарбий кўмак олаётгани ёки йўқлиги ҳамда Ғани режими нима сабабдан бунчалик тез қулагани ҳақида фикр билдирди. Қолаверса, Россия ўз манфаатини кўзлаган ҳолда толибларга босим ўтказиши лозимлигини таъкидлади. «Газета.uz» интервьюнинг таржимасини тақдим қилади.

Қозоғистон ҳарбий қисмларидаги портлашлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганлар бор
27 август 2021, 10:10

Қозоғистон ҳарбий қисмларидаги портлашлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганлар бор

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Қайнар қишлоғидаги муҳандислик ўқ-дорилари сақланадиган омборлардан бирининг ёнида ёнғин юзага келиб, портлашлар рўй берди. Оқибатда тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 66 киши жабрланган. Бир неча киши алоқага чиқаётгани йўқ. Тахминан 1200 киши эвакуация қилинди.

Кобулдаги портлашлар. 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди
27 август 2021, 09:32

Кобулдаги портлашлар. 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди

Пайшанба куни Кобулда содир этилган портлашларда 90 нафардан ортиқ афғон фуқароси ва 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. 1000 дан ортиқ одам жароҳатланган. «ИШИД» Афғонистон пойтахтида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

«Йил банкноти» танловида ғолиб бўлган дунё мамлакатлари пуллари (фото)
26 август 2021, 16:46

«Йил банкноти» танловида ғолиб бўлган дунё мамлакатлари пуллари (фото)

Деярли ҳар бир мамлакатда ўзига хос дизайн, ўлчам ва ҳар хил қийматдаги пул банкнотлари мавжуд. Халқаро банкнот жамиятининг «Йил банкноти» танловида ҳар йили янги муомалага чиқарилган кўплаб пул белгилари ғолиблик учун курашади. 2010−2020 йилларда мазкур танловда ғолиб бўлган дунё мамлакатлари пуллари ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

Афғонистон иқтисодиёти нимадан ташкил топган?
26 август 2021, 10:09

Афғонистон иқтисодиёти нимадан ташкил топган?

«Толибон» назоратига ўтган Афғонистон иқтисодиётининг ҳажми 20 млрд АҚШ долларига тенг. Ноқонуний афюн савдоси афғон иқтисодиётида марказий ўринни эгаллайди. Мамлакат ЯИМининг тахминан 30% қисми, давлат харажатларининг 75% қисми халқаро грантлар ҳисобига молиялаштирилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 август 2021, 21:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жазоирнинг Марокаш билан дипломатик алоқаларни узаётгани, Япониянинг 8 та префектурасида фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги иқтисодий лойиҳалари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичлари
25 август 2021, 16:24

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги иқтисодий лойиҳалари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичлари

Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт таркиби ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этади.

G7 етакчилари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
25 август 2021, 11:42

G7 етакчилари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

«Катта еттилик» етакчилари ҳар қандай афғон ҳукуматини халқаро мажбуриятларга риоя қилишга чақирди ва Афғонистондан эвакуация қилиш ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишди. Улар, шунингдек, «Толибон» терроризмнинг олдини олиш ва инсон ҳуқуқларини химоя қилиш учун масъул бўлишини таъкидладилар.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 август 2021, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Арманистонда аёлларнинг ҳарбий қисмларга жалб қилиниши, Покистонда талабалар ва ўқитувчилар учун мажбурий эмлашнинг жорий қилингани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Коронавируснинг барча штамларини зарарсизлантирадиган антитанача аниқланди
24 август 2021, 12:36

Коронавируснинг барча штамларини зарарсизлантирадиган антитанача аниқланди

АҚШ олимлари коронавируснинг маълум бўлган барча мутацияларини зарарсизлантира оладиган антитаначани аниқладилар. Испан олимлари эса бошқа коронавирусларга қарши антитанача COVID-19дан ҳам ҳимоялай олишини исботлашди.

Толиблар Афғонистон бошқаруви учун кенгаш ташкил этади
24 август 2021, 11:11

Толиблар Афғонистон бошқаруви учун кенгаш ташкил этади

«Толибон» Афғонистонни бошқарадиган 12 кишилик кенгаш ташкил этишни режалаштирмоқда.

«„Толибон“ билан конфронтация оғир оқибатларга олиб келиши мумкин» — КХШТ бош котиби
23 август 2021, 23:05

«„Толибон“ билан конфронтация оғир оқибатларга олиб келиши мумкин» — КХШТ бош котиби

КХШТ Панжшер провинциясини ўз қўлида тутиб турган кучларни «Толибон»га қаршилик қилишни тўхтатишга чақирди. ««Толибон» ҳаракатига қаршилик ўчоқлари узоқ муддатли фуқаролик урушини келтириб чиқариши мумкин», — деди ташкилот бош котиби.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 август 2021, 21:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Польшанинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этаётгани, Рим папасининг тахтдан воз кечиши мумкинлиги, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Толибон» Панжшер провинциясини қамал қилди
23 август 2021, 16:44

«Толибон» Панжшер провинциясини қамал қилди

«Толибон» назорат қилмайдиган ягона Панжшер провинцияси ҳаракат вакиллари томонидан қамал қилинди. Провинциянинг қаршилик вакиллари толиблар билан тўқнаш келишга тайёр эканликларини маълум қилиб, жиддий музокараларга чақиришди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 август 2021, 21:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга расман рухсат берилгани, Туркияда янги карантин чекловларининг жорий этилгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ Афғонистондаги урушга 2,26 трлн доллар сарфлаган ва бу ҳали ҳаммаси эмас
20 август 2021, 12:52

АҚШ Афғонистондаги урушга 2,26 трлн доллар сарфлаган ва бу ҳали ҳаммаси эмас

Браун университети АҚШнинг Афғонистондаги урушга сарфлаган харажатларини 2,26 трлн долларга баҳолади. Бу урушнинг ҳар бир куни учун ўртача 300 миллион доллар дегани. АҚШ ушбу урушдаги харажатларнинг асосий қисмини қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирган. 2050 йилга бориб ушбу қарзлар фоизлари қиймати 6,5 трлн долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Афғонистондаги уруш давомида 174 минг нафар атрофида қурбонлар бўлгани маълум қилинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 август 2021, 21:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШнинг Хитой авиакомпанияларига нисбатан чекловлар жорий қилгани, Жанубий Корея ташкилотларининг КХДРга 535 минг тонна гуруч жўнатаётгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Дала командири, ўқитувчи ва судья — «Толибон» ҳаракатининг раҳбарлари ким?
19 август 2021, 17:32

Дала командири, ўқитувчи ва судья — «Толибон» ҳаракатининг раҳбарлари ким?

Афғонистонда назоратни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати ўз бошқарув шакли ва турини яқин орада эълон қилиш арафасида. 20 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат ҳокимияти тепасига келган ҳаракатни бошқараётган етакчилар ким ва улар ҳақида нималар маълум? Бу ҳақда «Газета.uz» мақоласида.

Ашраф Ғани тез орада Афғонистонга қайтишга ваъда берди
19 август 2021, 11:22

Ашраф Ғани тез орада Афғонистонга қайтишга ваъда берди

Ашраф Ғани видеомурожаат билан чиқиб, Афғонистонни тарк этишини «қон тўкилишини олдини олиш зарурати» билан изоҳлади. Сиёсатчи тез орада мамлакатга қайтишга ваъда берди. Шунингдек у «Афғонистонда адолатга эришиш учун» ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаб, афғонлар манфаати учун курашмоқчи эканини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг