«Толибон» ҳаракати, улар назорат қилмайдиган ягона Панжшер провинциясида қаршилик кучларини қамал қилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

«Ислом амирлиги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга интилмоқда», — деб қўшимча қилинмоқда хабарда.

Аввалроқ, «Толибон» сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим ҳарбий ҳаракатнинг мақсади мамлакатни ҳаракат ҳукмронлиги остида бирлаштириш эканлигини айтган эди.

Қаршилик кучлари вакилининг маълум қилишича, провинцияда минглаб жангчилар бор ва улар «Толибон»га қаршилик кўрсатишга тайёр, деб хабар бермоқда Al-Arabiya телеканали.

«Биз ҳаракатни жиддий музокараларни бошлашга чақирамиз. Биз урушга киришдан аввал тинч йўл билан ҳал қилишга интиламиз», — дея телеканал қаршилик кучлари вакилининг иқтибосини келтиради.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, қаршилик кучлари Тожикистондан Панжшер провинциясига қурол ва ўқ -дорилар олиб келган.

Бир кун олдин «Толибон» 20 йил олдин террорчилар томонидан ўлдирилган, толибларга қарши — «Шимолий иттифоқ» раҳбари Аҳмад Шоҳ Массуднинг ўғли, маҳаллий қаршиликлар етакчиси Аҳмад Масудга таслим бўлиш учун тўрт соат вақт берди.

Аҳмад Масуд Панжшерни топширмаслигини айтган. У шунингдек, Ғарб матбуоти маълумотлари, яъни маҳаллий тожик кўнгилли қўшинларидан ташқари Афғонистоннинг бошқа ҳудудларидан қурол билан келган аскарлар, шу жумладан махсус кучлар аскарлари ва маршал Абдул-Рашид Дўстумнинг қуролли отрядлари, умумий 10 минг жангчи борлигини тасдиқлади.

Бундан ташқари, Афғонистон биринчи вице -президенти Амрулла Солиҳ кучлари Парвон провинциясининг Чориқар туманини қайта назоратга олди. Жанглар давом этмоқда.

Панжшер Афғонистоннинг 34 провинциясидан бири бўлиб, унинг аҳолиси сони 140 мингдан ошади ва мураккаб рельефга эга ҳудуд ҳисобланади. АҚШ бошчилигидаги НАТО қўшинларининг асосий кучлари ушбу провинцияда жойлашган эди.

«Толибон» Панжшер дарасини 25 йил олдин, 1996 йилда ҳокимият тепасига келганда ҳам қўлга кирита олмаган. «Шимолий иттифоқ» раҳбари Аҳмадшоҳ Масуд уларга қаршилик кўрсатиб, бу вилоятда ўз ўрнини топган эди. У 1980-йилларда Совет қўшинларига қарши ҳам жанг қилган.