«Газета.uz» Давлат статистика қўмитасига Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо алоқаларига оид статистик маълумотларни тақдим этишни сўраб мурожаат қилди. Статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2020 йилда иккала мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган.

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ташқи товар айланмаси

млн доллар
Афғонистон билан савдо
2018
2019
2020
Жами
604,6
619,9
779
Экспорт
602,6
617
776,7
Импорт
2,1
3
2,3

Манба: Давлат статистика қўмитаси

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича Ўзбекистоннинг 20 та йирик ҳамкор давлатлари орасида тўртта мамлакат — Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия билан фаол ташқи савдо баланси (экспорт импортдан кўп) кузатилади. Қолган 16 та мамлакат билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.

Яъни Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2020 йилда Афғонистонга ўзбек экспорти ҳажми 776,7 млн долларни ташкил этган. Айни пайтда импорт даражаси ундан 334 баравар кичик — 2,3 млн долларга тенг бўлган. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ушбу кўрсаткичлар мос равишда 350 млн ва 1,4 млн долларни ташкил қилди.


минг доллар
Кўрсаткичлар
2020
январь-июнь, 2021
Ташқи савдо айланмаси
779 056,4
351 942,0
Экспорт
776 737,5
350 514,1
Импорт
2 318,8
1 428,0
Сальдо
774 418,7
349 086,1



Экспорт таркиби
776 737,5
350 514,1
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар
276 474,5
147 790,3
Тамаки ва ичимликлар
316,7
125,1
Ноозиқ-овқат хомашё маҳсулотлари, ёқилғидан ташқари
10 064,1
2 027,0
Минерал ёқилғилар, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ва шунга ўхшаш бошқа материаллар (шу жумладан, электр энергияси)
162 714,2
67 729,7
Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғ ва жун
16 436,5
891,1
Кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар
20 763,4
11 527,3
Саноат маҳсулотлари
72 369,8
19 961,5
Машина ва транспорт ускуналари
7 911,1
8 437,6
Турли тайёр маҳсулотлар
2 999,7
398,5
Бошқа товарлар
171,9
168,5



Импорт таркиби
2 318,8
1 428,0
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар
383,9
292,3
Тамаки ва ичимликлар
83,6
108,3
Ноозиқ-овқат хомашё маҳсулотлари, ёқилғидан ташқари
377,8
661,8
Минерал ёқилғилар, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ва шунга ўхшаш бошқа материаллар (шу жумладан, электр энергияси)
0,7
3,7
Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғ ва жун
26,0
-
Кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар
60,9
4,3
Саноат маҳсулотлари
48,1
47,4
Машина ва транспорт ускуналари
37,9
28,8
Турли тайёр маҳсулотлар
115,2
25,5

Ўзбекистон 2020 йилда асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (жами экспорт ҳажмига нисбатан 35,5% ёки 276,4 млн доллар), минерал ёқилғи, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ва шунга ўхшаш бошқа материаллар (жами экспорт ҳажмига нисбатан 21% ёки 162,7 млн доллар), саноат ишлаб чиқариши маҳсулотларини (жами экспорт ҳажмига нисбатан 9,3% ёки 72,3 млн доллар) экспорт қилди.

Афғонистондан импортнинг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар, шунингдек, ноозиқ-овқат хомашё маҳсулотлари (ёқилғидан ташқари) ташкил қилган.

2020 йилда Ўзбекистондан Афғонистонга энг кўп экспорт қилинган маҳсулотлар 20 талиги қуйидаги кўринишга эга.

минг доллар
Номи
2020
Жами экспорт:
776 737,5
Йирик ва майда тортилган ун, буғдой ва суржик
217 558,5
Пруток, катанка, қулоқчалар, профиллар ва қора металлардан (шу жумладан пайвандлаш темири) навли прокат
54 280,5
Янги, совутилган, музлатилган ёки анъанавий консерваланган сабзавотлар (шу жумладан қуритилган дуккакли ўсимликлар); илдиз сабзавотлар, илдиз мевалари ва бошқа тоифаларга киритилмаган янги ёки қуритилган егуликлар
45 729,1
Битумли минераллардан олинадиган нефть мойлари ва нефть маҳсулотлари (хом ашёдан ташқари); бошқа тоифаларга киритилмаган, таркибида оғирлигига кўра, маҳсулотнинг асосий таркибий қисми ҳисобланувчи, 70% ва ундан кўп шу турдаги мойлар бўлган маҳсулотлар; ёғли чиқиндилар
16 724,3
Ўсимлик мойлари ва ёғлар; тозаланмаган, тозаланган ёки қисмларга бўлинган
16 436,5
Ўғитлар (272-гуруҳга кирувчи ўғитлардан ташқари)
14 274,3
Пропан ва бутан, сиқилган
12 796,9
Оҳак, цемент ва қайта ишланган қурилиш материаллари (шиша ва лой маҳсулотларидан ташқари)
9 970,8
«Юмшоқ» ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш учун мос бўлган ёғли илдизлар ва уруғлар (майда ва йирик тортилган бундан мустасно)
4 922,6
Бошқа тоифага киритилмаган пиширилган ёки консерваланган сабзавотлар, илдизлар ва илдиз мевалар
4 032,4
Пол қопламалари ва бошқалар
3 697,3
Бошқа тоифага киритилмаган ўсимлик хомашёси
3 502,1
Махсус автомобилларни ташиш ва юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари
3 456,5
Янги, қуритилган ёки бошқа усулда консерваланган, ширин ёки шакарсиз парранда тухуми ва тухум сариғи; тухум албумин
3 081,7
Маълум ўлчам ва шаклда кесилган қоғоз ва картон, қоғоз ёки картондан ясалган буюмлар
2 612,8
Оёқ кийимлар
2 426,7
Дори воситалари (шу жумладан ветеринария препаратлари)
2 136,3
Автомобиллар ва асосан йўловчи ташиш учун мўлжалланган (ҳайдовчи билан биргаликда ҳисобланганда 10 ёки ундан ортиқ одамни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) бошқа двигателли транспорт воситалари, шу жумладан, кўп ўринли микроавтобуслар
1 786,6
Дон маҳсулотлари ва мевали ёки сабзавотли ун ёки крахмал маҳсулотлари
1 634,4
Ипак
1 185,5
Спиртлар, феноллар, фенолик спиртлар ва уларнинг галогенли, сулфатланган, нитратли ва нитрозали ҳосилалари
1 091,5

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари


Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz»

2020 йилнинг ноябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев «Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, 500 кВт қувватга эга бўлган «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси (ЭУЛ) қурилиши бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш ишларини жадаллаштириш режалаштирилган. Узунлиги 260 км бўлган янги ЭУЛ Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини 70% га ошириб, йилига 6 млрд кВт/соат га етказиш имконини беради. Лойиҳа қурилиши тўғрисидаги битим Осиё тараққиёт банки томонидан 110 млн доллар миқдоридаги молиялаштириш маблағлари ажратилиши тасдиқланганидан кейин имзоланган. ЭУЛнинг Ўзбекистон ҳудудидаги қисми қурилиши 2021 йил март ойигача якунланиши, Афғонистон ҳудудидаги қурилиш ишлари август ойидан бошланиши режалаштирилган эди.

Шунингдек, қарорда афғон бозорида ўзбек маҳсулотлари рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида Афғонистонга экспорт қилинадиган цемент, темир, суюлтирилган газ, ун, буғдой, тухум ва ўсимлик ёғи каби асосий товарлар нархларини пасайтириш чораларини кўриш назарда тутилади.

Бундан ташқари, февраль ойи бошида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон Тошкентда «Мозори-Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўли қурилишининг йўл харитасини имзолади. Лойиҳа май ойида тайёрланиши керак эди, йўл қурилиши ишларини жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаш режалаштирилган. Шавкат Мирзиёев буни аср лойиҳаси деб атади, шунингдек, мазкур темир йўл Ўзбекистон тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлишини таъкидлади.

Ўзбекистон 2023 йилгача Афғонистон билан ўзаро савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Ўзбекистоннинг экспорт потенциалини ошириш мақсадида Термизда йиллик товар айланмаси 500 млн доллар бўлган халқаро савдо маркази қурилиши режалаштирилмоқда. Умумий қиймати 75 млн долларга тенг бўлган савдо марказида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш, шунингдек, сотиш терминаллари жойлаштирилади.