«Толибон» ҳаракати Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш ташкил этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди РИА Новости Foreign Policy нашрига таяниб.

Толибларнинг сиёсий идораси раҳбари мулла Абдул Ғани Биродар, мулла Муҳаммад Яқуб, ҳаракат асосчисининг ўғли мулла Муҳаммад Умар, шунингдек, «Ҳаққоний тармоғи» аъзоси Халил ал-Раҳмон Ҳаққоний кенгаш таркибидан ўрин олади.

Биродар ва Яқубга яқин манба улар кенгашга Аҳмад Масуд — 20 йил муқаддам толибларга қаршилик қилган «Шимолий альянс» етакчиси Аҳмад Шох Масуднинг ўғлини ҳам киритмоқчилигини маълум қилди. Ўз навбатида, нашр Панжшерда толибларга қаршилик қилаётган кучларга раҳбарлик қилаётган Масуднинг киритилиши кенгашга киритилиш эҳтимолини паст деб ҳисобламоқда.

Журнал манбалари маълумотларига кўра, аввалги маъмуриятнинг айрим аъзоларига ҳам ўз танловларига кўра вазирликларни бошқариш таклиф қилинган.

«Газета.uz» аввалроқ Афғонистонда назоратни қўлга киритган «Толибон» ҳаракатини бошқараётган етакчиларнинг кимлиги ва улар ҳақида нималар маълумлиги ҳақида ёзган эди.