Жаҳон иқтисодиёти иккита йирик инқироздан — пандемия ва Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг тикланишда давом этмоқда, дейилади Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Жаҳон иқтисодий истиқболи (World Economic Outlook) бўйича янги ҳисоботида айтилишича.

Таъминот занжирлари тикланди ва юк ташиш харажатлари COVID-19дан олдинги даражага қайтди. Қўшма Штатлар ва Швейцариянинг саъй-ҳаракатлари туфайли 2023 йил март ойида банк секторида юзага келган беқарорлик чекланди.

Умуман олганда, ХВФ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида глобал иқтисодий фаоллик, асосан, хизмат кўрсатиш соҳаси ҳисобига ўзининг барқарорлигини кўрсатди.

Жаҳон ЯИМ

Мутахассисларнинг фикрича, баъзи ижобий ўзгаришларга қарамай, иқтисодий ўсиш тарихий кўрсаткичлар бўйича заифлигича қолмоқда.

ХВЖ жорий йилда глобал иқтисодий ўсиш 3 фоизга етишини кутмоқда, бу уч ой олдингига нисбатан 0,2 фоизга кўп, лекин ўтган йилги кўрсаткичдан анча паст.

«Иқтисодиёт ривожланган мамлакатларда ўсиш 2022 йилдан бошлаб пасайишда давом этмоқда… Ривожланаётган бозорлар ва ривожланаётган иқтисодларда 2023−2024 йилларга мўлжалланган ўсиш истиқболлари барқарор кўринади, гарчи минтақалар бўйича сезиларли силжишлар кузатилмоқда», — деб ёзади шарҳ муаллифлари.

2024 йилда глобал иқтисодий ўсиш 3% даражасида қолиши кутилмоқда.

Инфляция

Глобал инфляция юқорилигича қолмоқда ва уй хўжаликларининг харид қобилиятини пасайтиришда давом этмоқда, дейилади шарҳда. Инфляцияга қарши курашда марказий банклар сиёсатни қаттиқлаштирмоқда ва фоиз ставкаларини оширмоқда. Натижада, бозорда кредит таклифлари қисқармоқда, юқори давлат қарзи харажатларига дуч келган камбағал мамлакатлар учун эса устувор инвестициялар имкониятлари чекланмоқда.

Глобал инфляция 2022 йилдаги 8,7 фоиздан 2023 йилда 6,8 фоизга, 2024 йилда эса 5,2 фоизга тушиши кутилмоқда. Асосий инфляция, умумий инфляциядан фарқли ўлароқ, аста-секин пасаяди, деб таъкидлади ХВФ.

«Инфляция, масалан, Россиянинг Украинадаги уруши кучайиши ёки экстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли юқорилигича қолиши ёки ошиши мумкин. Бу пул-кредит сиёсатининг қўшимча қатъийлаштирилишини талаб қилиши ва молия бозорларида ўзгарувчанликнинг янги тўлқинига олиб келиши мумкин. Хитой иқтисодиёти билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкин ва геоиқтисодий парчаланиш ўсиш суръатларига янада путур етказиши мумкин», — деб тушунтирди ХВЖ бош иқтисодчиси Пьер-Оливье Гуриншас.

Жаҳон савдоси

ХВФ прогнозига кўра, глобал савдо ўсиши 2023 йилда 2 фоизгача секинлашади ва 2024 йилда бир оз ошиб, 3,7 фоизга етади. 2000 йилдан буён секинлашув ва ўртача даражадан паст бўлишини экспертлар маиший хизматларга ўтиш, доллар ўсишининг кечиктирилган таъсири ва савдо тўсиқларининг кучайиши билан изоҳламоқда.

Хатарлар

Кейинги иқтисодий ўсиш учун эҳтимолий хавфлар орасида ХВФ қуйидагиларни санаб ўтади:

  • Инфляциянинг ўсиши. Бунга (1) меҳнат бозоридаги кескин вазият, (2) ҳаддан ташқари ҳароратни келтириб чиқариши ва товарлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин бўлган Эл-Ниньо табиий ҳодисаси, (3) Украинадаги урушнинг кучайиши сабаб бўлиши мумкин, булар эса озиқ-овқат, ёқилғи ва ўғит нархининг ошишига олиб келиши эҳтимоли мавжуд.
  • Хитойданинг тикланишнинг секинроқ кечаётгани. Хитойнинг иқтисодий ўсиши прогнозларни оқламади, бу минтақадаги ва ундан ташқаридаги савдо ҳамкорлари учун салбий оқибатларга олиб келди. Мутахассислар кўчмас мулк секторида чуқурроқ таназзулга юз тутаётгани, истеъмол даражасининг заифлашгани ва фискал сиёсатнинг қаттиқлашишини кўрсатмоқда.
  • Қарз инқирози. Ривожланаётган бозорлар ва ривожланаётган мамлакатлар учун қарз олиш харажатлари юқорилигича қолмоқда, бу уларнинг устувор сарф-харажатлар доирасини чеклайди ва шу билан қарз инқирози хавфини оширади.