Жаҳон

Марокашдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2100 дан ошди
11 сентябрь 2023, 10:10

Марокашдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2100 дан ошди

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2421 кишига етди. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Марокашда минглаб одамлар зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев таъзия йўллади
9 сентябрь 2023, 19:05 1

Марокашда минглаб одамлар зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев таъзия йўллади

Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 1000 дан зиёд одам ҳалок бўлди. ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий ҳудудларга зарар етди. Ўзбекистон президенти ҳодиса муносабати билан таъзия йўллади.

Гонконгда сўнгги 140 йилдаги энг кучли ёғингарчилик рўй берди, 130 дан ортиқ киши жабрланди
8 сентябрь 2023, 23:41

Гонконгда сўнгги 140 йилдаги энг кучли ёғингарчилик рўй берди, 130 дан ортиқ киши жабрланди

Гонконгда сўнгги 140 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Шаҳар кўчалари, вокзал ва савдо марказлари сув остида қолди. Сув тошқинлари оқибатида 130 дан ортиқ киши жароҳатланди, камида икки киши ҳалок бўлган.

Иссиқлик тўлқинлари ҳаво сифатини ёмонлаштириб, атроф-муҳитни ифлослантирмоқда — ЖМТ
8 сентябрь 2023, 21:28

Иссиқлик тўлқинлари ҳаво сифатини ёмонлаштириб, атроф-муҳитни ифлослантирмоқда — ЖМТ

Иқлим ўзгариши келтириб чиқарган иссиқлик тўлқинлари ҳаво сифати, инсон саломатлиги ва экотизимларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Қандай қилиб иссиқлик озон ифлосланишини оширади ва шаҳар иссиқлик ороллари нимаси билан хавфли — Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботида.

Хитой амалдорларига ишда iPhone’дан фойдаланиш тақиқланди
7 сентябрь 2023, 20:48

Хитой амалдорларига ишда iPhone’дан фойдаланиш тақиқланди

Хитой ҳукумати амалдорларга iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларини идорага олиб киришни тақиқлади. Бу ХХРнинг хорижий технологияларга қарамликни камайтиришга уриниши билан боғлиқ. Чеклов мамлакатда Apple маҳсулотлари сотувининг пасайишига олиб келиши мумкин.

БМТ маблағ етишмаслиги сабабли Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини қисқартиради
6 сентябрь 2023, 23:57

БМТ маблағ етишмаслиги сабабли Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини қисқартиради

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури «молиялаштиришдаги улкан тақчиллик» туфайли миллионлаб афғонларга ёрдамни қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатнинг 90 фоизгача аҳолисида озиқ-овқат тақчиллиги кузатилмоқда.

Украинадаги Константиновка бозори ўққа тутилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
6 сентябрь 2023, 20:13

Украинадаги Константиновка бозори ўққа тутилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Донетск вилояти Константиновка шаҳридаги бозор артиллерия ёрдамида ўққа тутилиши оқибатида 16 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди.

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Ким у?
6 сентябрь 2023, 17:32

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Ким у?

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади. У Россия билан тинчлик музокаралари ва асирлар алмашинувларида қатнашган. «Газета.uz» Умеровнинг таржимаи ҳолини ҳавола қилади.

Тоқаев: Қозоғистон зирҳли машиналар, дрон ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқариши керак
6 сентябрь 2023, 09:27

Тоқаев: Қозоғистон зирҳли машиналар, дрон ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқариши керак

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда зирҳли техника, дронлар ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши кераклиги, давлат армияси гибрид урушларга тайёр туриши кераклигини билдирди.

Қирғизистон миллий паспортларни мустақил чоп этишни бошлади
5 сентябрь 2023, 22:52

Қирғизистон миллий паспортларни мустақил чоп этишни бошлади

Қирғизистонда миллий паспортларни мустақил тарзда чоп этиш бошланди. Илгари мамлакат ҳар йили чет элдан 1,5 миллионгача ID карта ва фуқаролик паспорти буюртма қилган.

Ҳиндистон қуёшни ўрганиш учун космик станция учирди
4 сентябрь 2023, 21:42

Ҳиндистон қуёшни ўрганиш учун космик станция учирди

Ҳиндистон Қуёшни кузатиш ва космик об-ҳаво хусусиятларини ўрганиш учун коинотга Aditya-L1 автомат станциясини учирди. Аввалроқ Ҳиндистон космик ускунаси Ой сатҳига муваффақиятли қўндирилган эди.

Қозоғистон президенти АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди
1 сентябрь 2023, 16:39

Қозоғистон президенти АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «мамлакат келажаги билан боғлиқ ўта муҳим масала» бўлгани учун Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича умумхалқ референдуми ўтказишни таклиф қилди.

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди
31 август 2023, 18:28

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди

2019 йилдан буён Буюк Британия мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Бен Уоллес истеъфога чиқди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Уоллеснинг ўрнини Энергетика вазирлигини бошқарган Грант Шаппс эгаллади.

CNN: Ўзбекистонлик бир гуруҳ мигрантлар ИШИД билан алоқадорликда гумонланган контрабандачи ёрдамида АҚШга кирган
31 август 2023, 10:32

CNN: Ўзбекистонлик бир гуруҳ мигрантлар ИШИД билан алоқадорликда гумонланган контрабандачи ёрдамида АҚШга кирган

ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган контрабандачи ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирларга Мексика орқали АҚШга киришга ёрдам берган. Бу маълум бўлгач, ФҚБ уларни бутун мамлакат бўйлаб «қидиришга шошилди», — деб ёзади CNN. 15 нафар ўзбекистонликнинг манзили ҳали аниқланмаган.

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади
30 август 2023, 17:26

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади

2 сентябрдан Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Миллий ипак музейида анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 20 та экспонат намойиш этилади. «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да минтақа мамлакатларининг 150 га яқин либоси ҳам тақдим этилади.

Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok’ни блоклашга қарор қилди
30 август 2023, 15:19

Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok’ни блоклашга қарор қилди

Қирғизистон Маданият вазирлиги болалар руҳий ривожланиши ва саломатлигига зарари сабабли TikTok ижтимоий тармоғини блоклашга қарор қилди.

Франция мактабларида мусулмон абайясини кийиш тақиқланмоқда
30 август 2023, 11:45

Франция мактабларида мусулмон абайясини кийиш тақиқланмоқда

Франция мактабларида янги ўқув йилидан мусулмонлар либоси — абайя кийиш тақиқланади. Мамлакат таълим вазирининг фикрича, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши уларнинг динини билдириб турмаслиги керак. Мамлакатда 2004 йилдан бери мактабларга диний рамзлар ёки кийимларда келиш мумкин эмас.

Россиянинг қатор ҳудудларига дронлар ҳужум қилди. Псков аэропортида 4 та Ил-76 самолёти зарарланди
30 август 2023, 10:27

Россиянинг қатор ҳудудларига дронлар ҳужум қилди. Псков аэропортида 4 та Ил-76 самолёти зарарланди

Тунда Россиянинг 6 та ҳудудига, жумладан, Псковдаги халқаро аэропортга дронлар ҳужуми уюштирилди. Воқеа оқибатида 4 та Ил-76 самолёти зарар кўрди ва ёнғин юзага келди. Бошқа ҳудудларда учувчисиз техникалар ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.

БМТ: Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 9500 дан ошди
29 август 2023, 19:22

БМТ: Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 9500 дан ошди

Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан буён Украинада тинч аҳоли ўлими сони 9,5 мингдан ошди, 17 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, дея таъкидлади БМТ.

Қирғизистонда прокуратура Kloop нашрини тугатиш бўйича судга даъво киритди
28 август 2023, 22:38

Қирғизистонда прокуратура Kloop нашрини тугатиш бўйича судга даъво киритди

Бишкек прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини (Kloop.kg сайти) тугатиш тўғрисида судга даъво киритди. Даъво аризасида айтилишича, нашрнинг аксарият материаллари «соф салбий характерга эга» ва «ҳозирги ҳукуматнинг амалдаги сиёсатини кескин танқид қилишга» қаратилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг