17 июль, душанба куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлган отишмада оғир яраланган 15 ёшли ўзбекистонлик бола сешанба тонгида вафот этгани хабар қилинганди. 20 июль куни шаҳардаги Мусулмонлар жамияти марказида марҳумнинг жанозаси бўлиб ўтди. Унда Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс қатнашиб, марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда New York Post хабар қилди.

«У беозор, жуда сокин бола эди. Худо унинг жонини жуда эрта олди. У UFC бўйича чемпион бўлишни, Ўзбекистон ва Америка байроғини кўтаришни хоҳларди. Биз у билан доимо фахрланганмиз. Менинг неварам Нью-Йоркда отиб ўлдирилган охирги одам бўлиши керак» — дейди Фаридуннинг бувиси Умара Камалова.

Камалова, шунингдек, шаҳар ҳокими ва полициядан бундай фожиаларнинг олдини олишни илтимос қилди.

Масжидга келиб жанозада қатнашган Нью-Йорк мэри Эрик Адамс шунга ўхшаш қотилликларни тўхтатиш учун расмийлар кўчаларни ўқотар қуроллардан тозалаши кераклигини айтди.

«Кўчаларимизда жуда кўп қурол бор, ёшларимиз орасида зўравонлик ҳолатлари жуда кўп. Шаҳримизда зўравонликка мойил ёшлар бор. Биз бу оғриқли лаҳзани қабул қилишимиз ва уни мақсадли бир лаҳзага айлантиришимиз, шунингдек, ўз ҳаётимизни шаҳримиз болаларини қутқариш учун бағишлашимиз шарт. Ёшлар ёшларни ўлдириши одатий ҳолат бўлиб қолмоқда», — деди мэр.

Полиция маълумотларига кўра, Жеймс Медисон ўрта мактаби ўқувчиси Фаридун Мавлонов душанба куни соат 13:00 атрофида юз берган отишмада яраланган. Мавлонов қотиллигида гумонланаётган 17 ёшли йигит полицияга маълум, аммо ҳали қўлга олинмаган.

«Беш фарзандим бор, у менинг ўғлим эди», — деб йиғлаб юборди марҳумнинг отаси Фирдавс Мавлонов. «У менга ҳамма нарсада ёрдам берарди. Ҳамма нарсага ғамхўрлик қиларди. У 15 ёшда эди. Ҳаётни ҳали кўрмаганди».

Боланинг тобутини кўтаришда ёрдам берган Адамс жанозада йиғилганларга ота ҳеч қачон ўғлини дафн қилмаслиги кераклигини айтди.

«Фарзандларимизни йўқотиш шаҳар ва бутун мамлакат учун айбловдир. Биз буни ўзгартиришимиз керак. Болаларимизни қутқаришимиз керак. Биз жуда кўп нарсани йўқотмоқдамиз, жуда кўп», — деди Адамс.

Умара Камоловадан набирасининг қотилига қандай хабарни етказмоқчи эканлиги ҳақида сўралганда, қисқа жавоб берди — «Худо жазосини берсин».

Фото

нью-йорк, отишма, фаридун мавлонов, эрик адамс

Фото: New York Post

нью-йорк, отишма, фаридун мавлонов, эрик адамс

Марҳумнинг отаси Фирдавс Мавлонов ва Нью-Йорк мэри Эрик Адамс. Фото: New York Post

нью-йорк, отишма, фаридун мавлонов, эрик адамс

Фирдавс Мавлонов. Фото: New York Post

нью-йорк, отишма, фаридун мавлонов, эрик адамс

Фаридуннинг бувиси Умара Камалова. Фото: New York Post

нью-йорк, отишма, фаридун мавлонов, эрик адамс

Фаридун Мавлонов.