Хонқа туманидаги мактабнинг 61 ёшли ўқитувчисига нисбатан 2 нафар 3-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Nemolchi.uz лойиҳаси ишни қайта квалификациялашни талаб қилиб, педагог ўз қилмиши учун тўлиқ жазоланишини сўради.
Урганч туманида божхоначилар Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохларини олиб кетаётган шахсларни аниқлади.
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган икки нафар собиқ амалдорнинг иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ўтказилди. Аввалроқ Олий суд ишни қайта кўриш учун апелляция инстанциясига қайтарган эди.
Хоразмнинг Янгиариқ туманида 11 нафар эркак 15 ёшли қизни бир неча бор зўрлагани айтилмоқда. Қизнинг қариндоши сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари иш бўйича терговни кечиктирган ва болалар омбудсмани ташрифидан кейингина 3 нафар гумонланувчини ҳибсга олган. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларини 10 ой давомида зўрлаганликда айбланиб, 1,5 йил муддатга озодлиги чекланган икки шахснинг иши қайта кўрилади. Олий суд Хоразм прокуратураси протестини қаноатлантирди ва ишни апелляция инстанциясида янгитдан кўришга юборди.
Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз 2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган бўлиши мумкин. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганди. Ҳозирча иш бўйича гумонланган 3 киши ҳибсга олинган.
Танзила Нарбаева Хоразмда қизларнинг зўрлангани билан боғлиқ вазиятга «давлат ва жамиятнинг муросасиз жавоби бўлиши шарт»лигини билдирди. Саида Мирзиёева прокуратурадан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Ирина Матвиенко эса вазият ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берганини таъкидлади.
Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Хоразм вилоятининг собиқ амалдорларига нисбатан ҳукмни «енгил» деб топиб, Олий судга протест киритди. У 29 март куни, воқеа ошкор этилишидан икки кун олдин чиқарилган.
Сенат қўмитаси Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларида ўқувчиларга бепул овқат бериш тизимини ўрганди. Ишлаб чиқариш муддати йўқ маҳсулотлар олингани, сифат назорати журнали юритилмагани аниқланди. Зарарланган озиқ-овқат тарқатилган Кегейлидаги мактаблар директорлари жаримага тортилди.
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари 7,3 гектар суғориладиган ерда ноқонуний сунъий кўл ташкил қилганликда гумонланмоқда. Бунинг ортидан у нобудгарчиликка йўл қўйиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар етказган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ маст фуқаро Дамас автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.
11 январь куни Хоразмда, 12 январь куни Қорақалпоғистонда мактаблар очилди. Бироқ орадан бир-икки кун ўтиб, ҳудуд раҳбарлари қарорни қайта кўриб чиқди ва ўқув жараёни бошланишини 16 январга қолдирди. Аввалроқ худди шундай қарор Бухоро вилоятида ҳам эълон қилинганди.
Андижон ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида 11 январдан ўқув жараёнлари бошланиши маълум қилинди. Самарқанддаги муассасаларнинг эса шароити ўрганилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида аномал совуқ сабаб қишки таътил 18 январгача узайтирилганди.
Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтлар қўпорилган, 3 туп дарахт шикастлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Янгибозор туманида фуқаро ва унинг невараси уйда вафот этди. Уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлгани айтилмоқда.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида эр-хотинга тегишли бўлган Malibu ва Hongqi Т55 машиналари ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Янгиариқда ИИБ ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб ўлдирди. Бунга турмуш ўртоғининг фарзандларини олиб, отасининг уйига кетгани оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан экспертиза ишлари тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Қўшкўпир туманида имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Хоразмда Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. У ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, қўпорувчилик акс этган видеороликларни тарқатиб келгани айтилмоқда. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди.
Тармоқларда Янгибозор туманида 24 ёшли аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ССБга кўра, аёл туғруқ жараёнидаги операциядан кейин вилоят тез тиббий ёрдам марказига ўтказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўша ерда вафот этган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг