Урганч давлат университети декани абитуриентни ижодий имтиҳондан ўтказиб қўйиш учун тахминан 35 млн сўм олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Урганч ҳокимлиги ерини бериш комиссияси мансабдорлари, хусусан, қурилиш бўлими собиқ бошлиғига нисбатан жиноят иши очилди. Улар 1,5 га экин майдонини савдо шохобчаси қуриш учун ажратиб берган. Шунингдек, 15 минг кв. м. қишлоқ хўжалиги ерида турар жой қуришга рухсат бериб, 756 млн сўм зарар етказган.
Тупроққалъа туманида дарс вақти гаплашиб ўтирган икки нафар ўқувчига танбеҳ бериб, уларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.
Урганч шаҳрида 17 ёшли йигит 5-қаватдан автомашина устига қулади. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Гурлан туманида боғча тарбиячиси болаларга бир неча бор тарсаки туширгани акс этган видео ва болалардан бирининг қўлига игна киргани сурати тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.
Шавкат Мирзиёев ва Франциянинг Voltalia компанияси бош директори Тўпроққалъа туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини бошлади. Йилига 254 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу эса вилоятдаги электр энергиясининг 11 фоизини қоплайди.
Хоразмда тадбиркорларга имтиёзлар белгиланмоқда. Хусусан, давлат мулки ва ерини хусусийлаштиришда 5 йилга бўлиб тўлаш имконияти берилади. Саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга топширилади. Сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади.
Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси қурилишини маълум қилди. «Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади», — деди президент.
Ҳукуматнинг трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унда ходимларнинг малакасини ошириш, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.
Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди. 20 ёшли йигитнинг касалликка чалинганига бир ҳафта бўлган. У шифокорлар ёрдамига қарамай, ўз уйида вафот этгани маълум қилинди.
Тармоқларда аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга уларни ва ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат алоҳида назоратига олинганини билдирди.
Хоразмдаги «Шовот» чегара божхона постида XX аср бошларига тегишли бўлган 2 дона билагузукни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.
Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келган икки собиқ амалдорга суд ҳукми ўқилди. Хоразм вилояти адлия бошқармаси ва Янгиариқ тумани ФВБнинг собиқ бошлиқлари узил-кесил 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчиларини шоли ўримига жалб қилган фермер суд қарори билан 3,3 млн сўм жаримага тортилди. Аввалроқ болаларни мактаб директори мажбурий меҳнатга жалб қилгани айтилганди, бироқ ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани аниқланди. Болаларнинг айтишича, уларни далага мактаб директори юборган. Директор ва шоли эккан фермер эса туғишган ака-укалар бўлиши мумкин. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Август ойи охирида Урганч шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши бўйича иш судга қайтарилди. Олий суд сайтидаги маълумотларга кўра, қўшимча тергов ўтказилганига қарамай, собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг