Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижтимоий тармоқларда Қўшкўпир туманида 100 дан ортиқ дарахтлар кесиб ташлангани айтилган видео мурожаат юзасидан муносабат билдирди.

Унга айтилишича, Қўшкўпир туманидаги «Расулбек» фермер хўжалигида олиб борилган ўрганишга кўра, ер майдони ҳудудида 83 туп ҳар хил катталикдаги терак, жийда ҳамда туронғил дарахтлари қўпорилгани, шу билан бирга, 3 туп дарахт шикаслангани аниқланди.

ноқонуний дарахт кесиш, хоразм

ноқонуний дарахт кесиш, хоразм

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Хабарда ўсимлик дунёсига қанча миқдорда зарар етказилгани маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилганди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 560 млн сўм зарар етказилгани аниқланганди. Кейинроқ кесилган дарахтлар 38 тупи қизил китобга киритилган «Зарафшон арчаси», «Шумтол», «Учкад» ва «заранг» номли дарахтлар эканлиги маълум қилинди.