Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор туманида икки киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинди. Вилоят ФВБ ушбу хабар юзасидан маълумот берди.

8 декабрь куни соат 08:51 ларда Янгибозор тумани Тиббиёт бирлашмаси Тез тиббий ёрдам бўлими диспетчеридан туман ФВБга хабар тушган.

Унда Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида яшаган 1958 йилда туғилган Ж.Р. ҳамда невараси 2009 йилда туғилган Р.Бнинг уйида вафот этгани билдирилган. Олиб борилган дастлабки суриштирувлар натижасида кўра воқеа содир бўлган хонаданда 9 нафар фуқаро бўлгани, шулардан 2 нафари вафот этгани аниқланди. Қолган 7 нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилган ва уларнинг соғлиги яхши бўлгани учун уйига руҳсат берилган.

2 нафар фуқаро вафот этгани бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Суриштирувни Янгибозор тумани прокуротураси олиб бормоқда.