Хоразм вилояти Янгибозор туманида Дамас пиёдани уриб кетди, дея хабар қилди ЙҲХХ ахборот хизмати.

14 январь куни соат 02:00 ларда Янгибозор тумани «Навбаҳор» МФЙда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ фуқаро онасига тегишли бўлган Дамас автомобилини бошқариб кетаётган вақтда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб кетган.

Оқибатда пиёда жароҳатлар сабаб шифохонада вафот этган.

Аниқланишича, ҳайдовчи воқеа содир бўлган вақтда маст ҳолатда бўлган.