Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида бир нечта мошиналар ёниб кетганлиги айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 27 ноябрь куни соат 06:00 ларда Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган автотураргоҳда Боғот туманида яшовчи фуқаро Э.С.га тегишли Malibu автомашинасининг мотор қисми, икки олд шинаси, қисман салон қисми ёнган. Шунингдек, унинг турмуш ўртоги М.Ж.га тегишли Hongqi Т55 автомашинаси буткул ёнган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар 06:04 да етиб борган ҳамда 06:08 да ўчирилган.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ», — дейилади хабарда.