Хоразмнинг Қўшкўпир туманида масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштирган имом аниқланди, дея хабар қилди вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Қўшкўпир туманидаги «Ислом бобо» жомеъ масжиди имом-хатиби Қ.И. масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатган. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани қайд этиб ўтилди.