Хоразм вилояти меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини 10 ой давомида зўрлаб келган шахсларнинг судга тақдим этган ва ажрим чиқарилган апелляция инстанцияси қайта кўриб чиқилиши айтилганди.

Ушбу жиноят иши апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилди. Шунингдек, мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат бўйича меҳрибонлик уйи раҳбари 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳамда 1 йилга давлат иштирокидаги корхона, ташкилот, муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Икки собиқ амалдор эса 1,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини олган.