«ўзгидромет» тегли мақолалар


Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади
23 январ 2024, 09:04

Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда ҳаво сифатига оид миллий стандартлар ишлаб чиқилади. ЖССТ тавсияларига географик ва иқлимий хусусиятлар туфайли эришиш қийин, ҳеч бир мамлакатдаги кўрсаткичлар ЖССТ стандартига мувофиқ эмас, дея таъкидлади Экология вазирлиги. Ҳаво билан боғлиқ касалликлар бўйича ҳам ўрганишлар бошланди.

Якшанбада кун очиқ ва қуёшли бўлади
19 январ 2024, 11:14

Якшанбада кун очиқ ва қуёшли бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг фақат Фарғона водийси вилоятларида вақтинча ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +3…+8 даражагача, якшанбада эса +10 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.

19−21 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
18 январ 2024, 11:09

19−21 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 19−21 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади
12 январ 2024, 19:04

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади

Шанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси, якшанба куни эса антициклон кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +10…+15 даража бўлади.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
10 январ 2024, 19:14

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

11−16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Аввалроқ Ўзгидромет 11 январдан Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво кириб келиши, тоғли ҳудудларда қор ёғишидан огоҳлантирганди.

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади
6 январ 2024, 11:18

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +9…+14 даража бўлади.

«Аи-80 бензини, иситишда мазут ва кўмирдан фойдаланиш». Ўзгидромет раҳбари — Тошкент ҳавоси ифлосланиши сабаблари ҳақида
29 декабр 2023, 15:42

«Аи-80 бензини, иситишда мазут ва кўмирдан фойдаланиш». Ўзгидромет раҳбари — Тошкент ҳавоси ифлосланиши сабаблари ҳақида

Ўзгидромет раҳбари Шерзод Ҳабибуллаев «Дарё»га берган интервьюсида Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиш сабаблари ҳақида гапирди. Унга кўра, совуқ ҳавода иситиш тизимлари газдан ташқари мазут ва кўмир билан ишлаган, газ шохобчаларининг ёпилиши эса Аи-80 бензини истеъмолининг ошишига олиб келган.

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади
18 декабр 2023, 11:15

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Сешанбадан нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, аксарият ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. 19−21 декабрь кунлари ҳарорат кечаси −0…−10 даражагача, кундузи −2…−7 даражагача пасаяди. Жумадан ҳаво +9 даражагача исийди.

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
16 декабр 2023, 09:55

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши мумкин.

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади
15 декабр 2023, 11:15

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади

Ўзбекистондан совуқ антициклон тез чекинмоқда. Жума ва якшанба кунлари кундузи мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +7 даражагача исийди. Шанба эса бироз ёмғир ва қорли ўтиши, туман тушиши кутилмоқда.

Декабрнинг иккинчи ярмида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
14 декабр 2023, 10:36

Декабрнинг иккинчи ярмида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда декабрь ойининг иккинчи ярмида кечалари ҳаво ҳарорати 0…-5 даража совуқдан −3…−8 даражагача, кундузи +5…+10 даража илиқдан +7…+12 даражагача ўзгариб туради. Ой охирида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Жума куни ҳарорат +9 даражагача кўтарилади
13 декабр 2023, 17:18

Жума куни ҳарорат +9 даражагача кўтарилади

14 декабрдан Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. 15−17 декабрь кунлари кечаси 0…+2 даражагача, кундузи 0…+9 даражагача ўзгариб туради. 16 декабрда баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарила бошлайди
11 декабр 2023, 11:50

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарила бошлайди

Душанба ва сешанба кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−20 даража, кундузи −3…−12 даража атрофида бўлади. Жойларда туман тушиб, яхмалак юзага келади. Чоршанбадан жумагача ҳарорат +7 даражагача кўтарилиши ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади
7 декабр 2023, 12:39

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси +5…−10 даража, кундузи +10…-5 даража атрофида бўлади.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
7 декабр 2023, 10:20

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8−13 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, 10−12 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
5 декабр 2023, 17:19

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўзбекистонда 2023 йил кузи, хусусан, ноябрь ойи метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиғи бўлди. Фаслнинг сўнгги ойида ҳарорат +28 даражагача кўтарилди. Республика бўйича ёғингарчилик кам ва меъёр атрофида бўлди.

Илиқ ҳаво ҳафта ўртасигача сақланиб туради
4 декабр 2023, 10:45

Илиқ ҳаво ҳафта ўртасигача сақланиб туради

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +15…+20 даража бўлади. Кейинчалик ҳарорат фони пасайиб, жума куни кечаси 0…+5, кундузи +7…+12 даражагача тушиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат -17 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин
4 декабр 2023, 09:42 1

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат -17 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонга 9 декабрдан Россиянинг шимолий ҳудудларидан жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −17, кундузи -10 даражагача пасайиши, 10−11 декабрь кунлари республика бўйлаб қор ёғиши мумкин.

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?
29 ноябр 2023, 19:29

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ой охиригача ҳарорат кечаси −6…+8 даража, кундузи +2…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғади
17 ноябр 2023, 12:47

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +13…+18 даражагача пасаяди. Шанба куни республика бўйича ёмғир ёғади. Жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг