11−13 декабрь кунлари кузатилган кучли совуқлардан сўнг Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати.

14 декабрь куни кечаси −8…−13 даража, шимолда −15…−17 даража атрофида совуқ бўлади, кундуз куни эса ҳаво 0…+5 даражагача исийди.

15−17 декабрь кунлари ҳарорат кечалари 0…-5 даражагача, баъзи жойларда +2 даражагача кўтарилади, кундуз кунлари +4…+9 даражадан 0…+5 даражагача ўзгариб туради.

14−17 декабрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 16 декабрда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тошкент шаҳрида 14−15 декабрь ва 17 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 16 декабрда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари −11…−13 даражадан 0…-2 даражагача аста-секин кўтарилади.

Кундуз кунлари 14 декабрда +1…+3 даража, 15 декабрда +4…+6 даража, 16 декабрда 0…+2 даража, 17 декабрда +2…+4 даража бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, йўлларда яхмалак юзага келади.